UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  0 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  1 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 4та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.


Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Осиёнинг кучли терма жамоалари билан музокаралар олиб борилди. Натижада, 20 ноябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Учрашув Австралия мамлакатида бўлиб ўтади.

Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, кўплаб терма жамоалар Осиё Кубогига Австралияда тайёргарлик кўришга қарор қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам айнан шундай тайёргарлик доирасида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика