UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  2 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  0 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  3 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  13 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  95 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  44

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAга йўл олди. Икки футболчи йиғинга бора олмади Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAга йўл олди. Икки футболчи йиғинга бора олмади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрта тонгда бош жамоамиз БAAга йўл олди.

Қайд этиш жоиз, Вадим Абрамов мазкур йиғинга 21 нафар футболчи чақирган эди. Лекин Абдувоҳид Неъматов ҳамда Сардор Қулматов соғлиги билан бироз муаммоси бор экани сабаб ушбу йиғинда иштирок этмайдиган бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги “Aл Ҳамрия” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.


Йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов, Абдумавлон Абдужалилов.

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Мурод Холмуҳаммедов, Олег Зотеев, Акбаржон Исматуллаев.

Ярим ҳимоячилар: Шароф Мухитдинов, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Жалолиддинов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Аброрбек Исмоилов.

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Ҳумоюн Муртазоев, Шохруз Норхонов.


Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика