UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  34 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Сиднейдан Брисбен шаҳрига кўчиб ўтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси режага кўра кеча Хитойга қарши ўйин олдидан машғулотларга киришди.
Машғулотлар давомида терма жамоа бош мураббийи ўйиндан олдин ҳар хил тактик схемаларни синаб кўраётганини таъкидлаш лозим.

Қайд этиш жоиз, машғулотларни Хитой ва Ўзбекистондан ташриф буюрган журналистлар ҳам кузатмоқдалар. Ўйиндан олдинги расмий машғулотни ҳисобламаганда ҳар бир машғулотларни Миржалол Қосимов журналистлар учун очиқ деб эълон қилган. ОАВ ходимлари ҳам ўз навбатида яратилган қулайлик ва машғулотларнинг очиқ тарзда ўтаётгани учун Миржалол Қосимовга миннатдорчилик билдиришмоқда. Боиси, регламентга кўра, ҳар бир терма жамоа мураббийи машғулотларнинг илк 15 дақиқасидан сўнг, терма жамоа машғулотини ёпиқ деб эълон қилиши мумкин.

Таъкидлаш лозим, ушбу учрашувга айниқса Хитой ОАВда қизиқиш жуда юқори. Маълумотларга кўра, Осиё Кубоги баҳсларини ёритиш учун Австралияга Хитойдан 200га яқин журналист ташриф буюрган.

Яна бир қизиқарли маълумотга кўра, мезбон - Австралия терма жамоасидан кейин айнан Хитой терма жамоаси Австралияда энг кўп мухлисига эга терма жамоа ҳисобланади. Саудия Арабистони терма жамоасига қарши кечган 1-тур ўйинида Ален Перрен шогирдларини 11 мингга яқин хитойлик мухлислар стадионда қўллаб-қувватлаб туришган. Улардан 7 минг нафари Хитойдан ташриф буюрган бўлсалар, 4 минг нафари махаллий хитойликларни ташкил этади.

Хитойга қарши ўйин бўлиб ўтадиган Брисбен шаҳри ҳақида маълумот берадиган бўлсак, икки кун давомида ҳаво ҳарорати 20 даража атрофида иссиқ бўлди. Куннинг ўртасида эса ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқни ташкил қилмоқда. Баъзи вақтларда шаҳарда ёмғир ёғиши кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Брисбендаги 52 минг мухлисни сиғдира оладиган «Брисбен Санкроп» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:00да (Тошкент вақти билан 14:00да бошланади).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика