Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига 7 июнь куни қуръа ташланади
25 май 2021 16:25
Янгиликлар
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига 7 июнь куни қуръа ташланади
Улар қаторига мазкур босқичдан эътиборан AГМК ва “Пахтакор” клублари ҳам қўшилади.
1/8 финалга қуръа 7 июнь куни ташланади. Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сингапурга қарши майдонга чиқади. Шундан келиб чиқиб, қуръа кечки эфирда Спорт-ТВ томонидан жонли эфирда намойиш этилади.
Aввалдан айтилганидек, қуръа маросимида гуруҳ ғолиблари алоҳида саватда бўлади ва улар 1/8 финалда бир-бири билан, шунингдек, AГМК ва “Пахтакор” клублари билан тўқнаш келмайди. Бир ўйиндан иборат учрашувларга ким мезбонлик қилиши қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.
Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилиши сизга маълум. Учрашувлар ўтадиган саналар Ўзбекистон миллий термасининг кейинги режаларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган тақвим асосида кейинроқ маълум қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар