UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  0 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  1 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  6 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  16 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  21 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  19 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  23 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади? Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади?

Маълумки, 7-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади.

Даставвал жуфтликларни эсга олиб ўтсак. 

7 декабрь, душанба

АНДИЖОН - НАСАФ

БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР

ОҚ-ТЕПА - НАВБАҲОР

8 декабрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ - АГМК

ҚЎҚОН-1912 - СУРХОН

ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА

МАШЪАЛ - ШЎРТАН

1/8 финалнинг дастлабки тўртта ўйини 7 декабрь, қолган тўртта учрашув 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Аввалдан маълум қилинганидек, ҳар бир босқич битта баҳсдан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Бу тушунарли, лекин шу ўринда айрим саволлар борки, ўқувчиларни қизиқтирмай қўймайди. 

1. Агар ўйиннинг асосий вақтида (90 дақиқа ичида) дуранг сақланиб қолса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими ёки дарҳол пенальтилар сериясига навбат бериладими? 

2. Футболчи нечта сариқ карточка олса, кейинги баҳсни ўтказиб юборади? Биламизки, Суперлигада 4та сариқ карточкаси бор футболчи навбатдаги учрашувда майдонга туша олмайди. Кубокда қандай? ОЧЛга ўхшаб иккита "сариқ" қоидасидан фойдаланиладими ёки бизда бошқачами? 

3. Жамоаларга ўйин пайти нечта футболчи алмаштиришга рухсат берилади? Йил бошида тасдиқланган регламентда асосий вақтда 3та, қўшимча бўлимларда эса биттадан ўзгартиришга рухсат берилганди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди: Суперлигада ўзгаришлар сони 5тагача қилиб қўйилди. 5та ўзгариш Кубокда ҳам амал қиладими? Ва агар экстра таймга ўтиладиган бўлса, жамоаларга 6-ўзгаришни амалга оширишга рухсат бериладими? 

Кубок ўйинларида ҳар бир босқич олдидан қуръа ташланишидан хабаримиз бор, лекин тепадаги 3та савол бевосита ўйинга боғлиқ саволлар бўлиб, жавобини билиш ҳар биримиз учун қизиқ. 

Балки ПФЛ Кубок мусобақаси учун алоҳида қоидалар жорий қилиб клублар ва ҳакамларга берган бўлиши мумкин, лекин кенг жамоатчиликка эълон қилганича йўқ. Мободо клублар ва ҳакамлар хабардор қилинмаган бўлса, унда ўйин пайти албатта шундай саволлар юзага келади. Сўнгра тушунмовчилик пайдо бўлади. 

Шу боис ўйлаймизки, ўйинлар бошлангунга қадар ПФЛ Ўзбекистон Кубогини ўтказиш қоидалари бўйича расмий маълумотни тақдим этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика