UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56ЦСКА тасдиқлади  0 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  1 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  40 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидаги энг сермаҳсул ўйинни биласизми? Ушбу ўйинда автодубль қайд этилган ҳамда Равшан Эрматов туғилган кунида қанот ҳаками вазифасини бажарган Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидаги энг сермаҳсул ўйинни биласизми? Ушбу ўйинда автодубль қайд этилган ҳамда Равшан Эрматов туғилган кунида қанот ҳаками вазифасини бажарган

30 октябрь куни Ўзбекистон кубоги финал учрашувида "Насаф" "Навбаҳор" билан тўқнашади.

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидаги энг сермаҳсул ўйин 2002 йилга тўғри келади. 9 август куни "Пахтакор" марказий стадионида 25000 томошабин иштирокида ўтган баҳсда мезбон "Пахтакор" Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланади. Қўшимча бўлимларда эса пойтахтликлар яна учта тўп киритган. Якуний ҳисоб — 6:3. Мазкур учрашувни Рустам Саидов бошқариб борган. Унга қанотларда Равшан Эрматов ва Ғайрат Каримов ёрдам берган.


"Пахтакор" – "Нефтчи" 6:3

Ҳакамлар: Рустам Саидов, Равшан Эрматов, Ғайрат Каримов

Голлар: Гочкули Гочкулиев, 4 (1:0), Сергей Лебедев, 5 (2:0, автогол), Сергей Ни, 14 (2:1), Леонид Кошелев, 72 (3:1), Мухтор Қурбонов, 84 (3:2), Акмал Холматов, 90+2 (3:3), Сергей Лебедев, 110 (4:3, автогол), Гочкули Гочкулиев, 115 (5:3, пенальти), Зайниддин Тожиев, 118 (6:3)

"Пахтакор": 12. Игнатий Нестеров, 2. Бахтиёр Ашурматов, 3. Гочкули Гочкулиев, 4. Қайрат Ўтабоев, 5. Виталий Жалилов, 6. Леонид Кошелев (18. Баҳодир Саидкамолов, 118), 7. Владислав Кирьян, 8. Сервер Жепаров, 9. Анвар Солиев, 15. Александр Гейнрих (10. Зайниддин Тожиев, 61), 11. Неъматулло Қуттибоев (17. Тимур Кападзе, 75)

Бош мураббий: Виктор Жалилов

"Нефтчи": 1. Георгий Забиров, 2. Равшан Маталиев, 3. Тимур Ҳамидов (15. Соиб Аҳмедов, 76), 4. Мажид Тоиров, 5. Акмал Холматов, 6. Мансур Саидов, (14. Нодир Усмонов, 46), 7. Мухтор Қурбонов, 8. Сергей Лебедев, 9. Сергей Ни, 10. Анвар Бердиев, 11. Умид Исоқов (18. Рустам Дўрмонов, 78)

Бош мураббий: Юрий Саркисян

Огоҳлантиришлар: Саидов, 19. Солиев, 48. Тоиров, 49. Бердиев, 105. Забиров, 115.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика