

Ўйиндан бир кун олдин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Ушбу тадбир 16 октябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва "Бунёдкор" клуби жамоа бошлиғи Бахтиёр Бобоев иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин 17 октябрь куни "Жиззах" стадионида соат 17:00да бошланади.



