Ўзбекистон кубоги. Чорак финалга чиққан барча жамоалар номи маълум, эртага қуръа

Narzulla Saydullayev
4 авг 2019, 22:04
3-4 август кунлари Ўзбекистон кубогида 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Битта ўйиндан иборат баҳсларда ғолиб бўлган жамоалар чорак финалга йўл олишди. 1/4 финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими  5 август – душанба куни бўлиб ўтади. Маросим соат 19:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли тарзда олиб берилади.


Чорак финалга чиққан жамоалар:

"Бунёдкор"
"Оқ-тепа"
"Сўғдиёна"
АГМК
"Сурхон"
"Насаф"
"Навбаҳор"
"Пахтакор"

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia