UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  0 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  5 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  3 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4

Ўзбекистон Кубоги. АГМК қийинчилик билан ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. АГМК қийинчилик билан ярим финалга йўл олди

Теглар :  АГМКМашъал
Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган АГМК - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйин натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 18-дақиқада Ҳумоюн Муртазоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 37-дақиқада Сардор Абдураимовнинг зарбасини Роман Абдулов қайтарди.

56-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев бирга бир вазиятда Роман Абдуловни ожиз қолдирди - 0:1. 

76-дақиқада Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган тўпини Полвонов боши билан дарвозага тўғрилади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

78-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Камолиддин Мурзоев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

90-дақиқада Йован Жокичнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди 15 дақиқадан икки қўшимча тайм бўлиб ўтади.

111-дақиқада Владимир Бубанья АГМКни олдинга олиб чиқди - 2:1. 

120+2-дақиқада Жасур Ҳасанов дарвозабон рақиб жарима майдонига борганидан фойдаланиб катта тезликда дарвозага яқинлашиб бориб бўм бўш дарвозага гол урди - 3:1. 

АГМК ярим финалга йўл олди. 



Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал.
19 сентябрь
20:00 - АГМК – “МАШЪАЛ” 3:1  
Ҳакамлар
:  Аскер Нажафалиев,  Бахтиёрхўжа Шавкатов,  Авазбек Абдуллаев, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи:  Сайфиддин Эрматов.
Комиссар:  Лазиз Қўчқоров
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 56, - 0:1. Камолиддин Мурзоев 78, - 1:1. Владимир Бубанья 111, - 2:1. Жасур Ҳасанов 120+2, - 3:1.
АГМК: Роман Абдулов, Азамат Исроилов (Ойбек Қиличев, 75) Музаффар Музаффаров, Шохназар Норбеков (Зафар Полвонов, 56), Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасано, 52), Владимир Бубанья, Камолиддин Мурзоев (Жавлон Гусейнов, 87), Владислав Касминин, Йован Жокич, Алишер Саматов
Захира: Хуршид Ходжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Лутфулла Тўраев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Абдумалик Абдуллаев,

"Машъал": Раҳимжон Давронов, Сардор Раҳмонов, Шохжаҳон Қиличев, Сардор Абдураимов (Воҳид Шодиев, 113), Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 65), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Искандар Шойқулов (Ҳусниддин Алиқулов, 82), Акром Баҳриддинов (Санжар Риҳсибоев, 86), Сирожиддин Қўзиев (Аҳроржон Иноятов, 76)
Захира: Шерзодбек Абдураимов, Зафарбек Акрамов, Мирзакамол Камолов, Санжарбек Зокиров

Огоҳлантиришлар: Сардор Абдураимов 54, Алишер Саматов 90+3, Владислав Касминин 94.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика