UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Ўзбекистон кубоги. 9та клуб кейинги босқичга чиқиб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. 9та клуб кейинги босқичга чиқиб бўлди

Бугун Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган дастлабки 4та учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра "А" ва "E" гуруҳларида 3-тур якунига етди. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган клублар ва 3-ўринни эгаллаган энг яхши кўрсаткичга эга иккита клуб 1/8 финалга чиқади.

"А" гуруҳида "Локомотив" ва "Турон" клублари кейинги босқичга чиқишди.

"E" гуруҳида эса бир йўла учта клуб "Насаф", "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" кейинги босқичга йўл олишди. "Бунёдкор" энг яхши 3-ўринни олган икки клубдан бири бўлиши аниқ бўлди.

"B" гуруҳида "Сурхон" 2-турдан кейин нимчорак финалга чиқиб бўлган.

"D" гуруҳида 2-турдан сўнг "Олимпик" ва "Навбаҳор"да навбатдаги босқич йўлланмаси мавжуд.

"F" квартетида барча клублар ҳисобида 3тадан очко бор ва барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

"G" гуруҳида "Қизилқум" клуби кейинги босқичга чиқиб бўлган. Клуб сўнгги турдан кейин 3-ўринга тушиб қолса ҳам нимчорак финалга чиқади.

29 ва 30 апрель кунлари тўртта гуруҳда 3-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шундан кейин қолган 4та йўлланма соҳиби аниқланади. Нимчорак финалда гуруҳдан чиққан 14та клубга "Пахтакор" ва АГМК клублари қўшилади.
 


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика