UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  0 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  9 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф”. Превью Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувини 21 сентябрь, чоршанба куни Бухорода “Бухоро” жамоаси билан ўтказади. Учрашув “Бухоро” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан
 
“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.
 
Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
 
“Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни яна Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда “Насаф” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу учрашувдаги голларга Фозил Мусаев ва Игорь Голбанлар муаллифлик қилишди (видео).
 
Шу ерда бу йилги чемпионат учрашувларида ҳам жамоамиз ҳар иккала учрашувда “Бухоро” жамоасидан устун келганлигини айтиб ўтиш жоиз. “Насаф” жамоаси дастлаб Бухорода бўлиб ўтган учрашувда 2:0, Қаршида бўлиб ўтган иккинчи даврадаги учрашувда “Бухоро”ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган.
 
 
Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки
 
“Бухоро” жамоаси ўз тарихида бунгача 2001, 2004 ва 2012 йиллар уч марта ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз ўз тарихида тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.
 
“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олган.
 
Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.
“Насаф” чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.
 
Учрашув ҳакамлари
 
Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал жавоб учрашувини Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.
 
 
Ўзбекистон кубоги, ½ финали жавоб учрашуви

“Бухоро” (Бухоро) - ”Насаф” (Қарши)
21.09.2016. “Бухоро” СМ. Соат 18:00да
 
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
 
Равшан Эрматов бу йилги футбол мавсумида, жамоамиз иштирокидаги уч учрашувда ҳакамлик қилган. Яъни иккита чемпионат баҳсларида ва бир марта кубок баҳсида. Жамоамиз чемпионат баҳсларининг бирида дуранг (“Навбаҳор” – “Насаф” 2:2) ва бирида (“Насаф” – “Бухоро” 3:0) ғалаба қозонган. Кубок баҳсида эса “Андижон” жамоасини мағлубиятга учратган (Ўзбекистон кубоги ¼ финали дастлабки учрашуви. “Андижон” – “Насаф” 0:2). Демак, Равшан Эрматов жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувни бошқаради.
 
Ғолиб жамоанинг финалдаги рақиби ким бўлиши ҳақида
 
Ушбу жуфтлик ғолибининг бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги рақиби ким бўлиши мумкин?
 
Ўзингизга маълум, ҳозирча ярим финал иккинчи жуфтлиги маълум эмас. Фақат Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учинчи ярим финалчи бўлганлиги маълум. “Темир йўлчилар”га  ярим финалда ким рақиб бўлиши, 21 сентябр куни бўлиб ўтадиган “Металлург” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги чорак финали жавоб учрашувидан  кейин маълум бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги Тошкентда бўлиб ўтган чорак финали дастлабки учрашувида “Бунёдкор” 3:1 ҳисобида “Металлург”ни мағлубиятга учратган эди. Катта эҳтимол билан ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари бўлиши мумкин.
 
Демак, ярим финалдаги “Насаф” – “Бухоро” жуфтлиги ғолиби, “Металлург” – “Бунёдкор” / “Локомотив” жуфтлиги ғолиби билан финалда асосий соврин учун баҳс олиб боради.
 
Бу йилги Ўзбекистон Кубогининг дастлабки финалчиси, 21 сентябрь куни бўладиган “Бухоро” – “Насаф” учрашувидан сўнг маълум бўлади.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика