Ўзбекистон кубоги-2016. Бугун финал

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2016, 07:00
Бугун Самарқанд шаҳрида 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

"Динамо" стадионида Тошкентнинг "Локомотив" ҳамда Қаршининг "Насаф" клублари бош соврин учун тўқнаш келишади. Соат 13:00да бошланадиган ўйинни ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

"Насаф" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз тарихида бир мартадан Ўзбекистон кубогини қўлга киритишган.

Ўзбекистон кубоги. Финал
“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
30.11.2016. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 13:00
Бош ҳакам
: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia