Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?
07 май 2025 17:36
Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?
Ўзбекистон Кубоги ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
21 май санасида Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етади. Спорт принципларига амал қилинган ҳолда гуруҳлардаги сўнгги тур беллашувлари бир вақтда старт олади.
Июнь ойининг иккинчи ярмида 1/8 финал ўйинлари ўтказилади. Мазкур босқичга 23 май куни қуръа ташланади. Жараён жонли эфирда намойиш этилади. Шу куни Суперлига 11-тури Андижон — Сурхон ўйини билан старт олади. Режага кўра, қуръа айнан шу беллашув олдидан ўтказилади.
Маълумот учун, гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган жамоа 1/8 финалдаги рақибини ўз майдонида қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
11:28
Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда 0
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар