UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Андижон" - "Насаф" 1:2 Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Андижон" - "Насаф" 1:2

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Андижон" - "Насаф" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида Акмал Жўрабоев ҳисобни очиш учун ўта қулай имкониятга эга бўлди. Аммо унинг дарвозабон устидан йўллаган зарбасини Юсупов эгаллади.

24-дақиқада Алишер Юсуповнинг ўнг қанотдан жаримадан узатиб берган тўпини Мақсуд Каримов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

37-дақиқа. Алланиязов бир йўла уч ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага яқинлашди. Аммо ҳал қилувчи зарбаси кучсиз чиқди.

52-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор ҳужумидан сўнг Таран тезлик билан жарима майдонига кириб борди ва Сайфиевга узатди. Фарруҳ ҳисобни оширди - 0:2.

67-дақиқада Баҳром Абдураҳимов жарима майдончаси ичидан кутилмаган зарбаси билан ҳисобни қисқартирди -1:2.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва "Насаф" икки ўйинда умумий 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга йўлланма олди.

Кейинги босқичда "аждарлар" "Навбаҳор" билан ўйнайди.


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. Жавоб учрашуви. (Биринчи ўйин 0:5)
17:30 - "Андижон" - "Насаф" 1:2
Андижон. Соғлом авлод стадиони.
Ҳакамлар
: Мурод Муҳамедов (Тошкент), Мўмин Мажидов (Наманган), Расулжон Фозилов (Наманган), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

ГОЛ:
Баҳром Абдураҳимов 67- Мақсуд Каримов 24, Фаррух Сайфиев 52

"АНДИЖОН": 1. Муҳиддин Худоёров, 2. Жавлон Мирабдуллаев, 4. Раҳимжон Қодиров (3. Даврон Турсунов, 57), 7. Бекзод Ғозиев (22. Камронбей Кападзе, 59), 14. Акмал Жўрабоев, 17. Мирзакамол Камолов, 18. Шаҳзод Шайманов, 19. Алишер Тўхтасинов 20. Темур Султонов, 28. Расул Раҳмонов (8. Баҳром Абдураҳимов, 57), 88. Алишер Азизов.

ЗАХИРА: 30. Сергей Смородин, 5. Алексей Касьян, 25. Фарруҳ Мирзаев, 44. Тоҳир Усмонов.

"НАСАФ": 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 7. Акром Баҳриддинов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов, 19. Игорь Таран, 23. Шерзод Аъзамов (42. Нажмиддин Нормуродов, 64), 29. Улуғбек Дадабоев (38. Дониёр Нарзуллаев, 46), 33. Одилжон Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев (57. Азизжон Ғаниев, 55), 41. Азамат Алланиязов.

ЗАХИРА: 1. Михаил Наумов, 9. Илҳом Шомуродов, 10. Кенжа Тўраев, 47. Сирожиддин Қўзиев,

Огоҳлантиришлар: Жавлон Мирабдуллаев 23, Раҳим Қодиров 28
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика