UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  0 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  9 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди Янгиликлар

Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди

Теглар :  Киберфутбол
Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди.

Шу йилнинг 28 февраль куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган янги ташкилот виртуал спорт ўйинларини оммалаштириш, мусобақа ва чемпионатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.

Киберспорт бугунги кунда дунё бўйлаб оммалашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Виртуал спорт ўйинлари тарихи 1997 йилга бориб тақалади. Айнан ўша йили биринчи киберспорт лигаси – CPL ташкил этилганди.

Дунёдаги биринчи киберфутбол ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистонда яратилгани алоҳида эътиборга лойиқдир. Ассоциация ўз фаолиятини киберспорт бўйича ESWC жаҳон чемпионатида иштирок этиш билан бошлаганди.

Қисқа вақт мобайнида ташкилот катта муваффақиятларга эришди. Ассоциация фаолиятининг биринчи ойларида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий аъзосига айланди, ҳамкорлик борасида ЎзПФЛнинг барча клублари билан шартномалар имзолади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг 20 га яқин футбол клублари ўз таркибига киберфутболчиларни қўшиб олди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Киберфутбол ассоциациясининг жаҳондаги биринчи Профессионал футбол лигаси – PCFL лойиҳаси яратилишини маъқуллади. Ташкилотнинг энг ёрқин натижаларидан бири киберспорт мусобақалари учун Ўзбекистонда биринчи профессионал арена – UZ Arena очилиши бўлди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика