UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни ташладик"  0 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  16 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  2 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  28 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  5 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  23 15:50Ибрагимович: "Милан" менга фаолиятимдаги энг кўп нарсани берди"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  3 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  26 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  26 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  6 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  4 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  49

Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви, томошабинлар ва бўлажак финал ҳақида фикр-мулоҳазалар Янгиликлар

Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви, томошабинлар ва бўлажак финал ҳақида фикр-мулоҳазалар

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубоги финалига йўл олди. Қуйида Жанубий Кореяга қарши ўйин ҳақида 10 та фикр келтирилган.

• Кореяликлар кутилганидан анча кучсизроқ ўйнади. Афтидан, Равшан Ҳайдаровнинг илк навбатда рақибни зарарсизлантиришдан иборат тактикаси иш берди. Ўрта зонада Абдуқодир Ҳусанов жойлашган учта марказий ҳимоячидан иборат схема ҳақиқий топилмадир. Тезлиги ҳисобига Ҳусанов қанотларга яқинроқ жойлашган ҳимоя марказидаги шерикларига (Ортиқбоев ва Ўрозов) бир неча бор ёрдам қўлини чўзди.

• Чап қанот вингери позицияси Аббос Файзуллаевга мутлақо мос келмайди. Жамоамиз етакчиларидан бири марказда, “ўнлик” позициясида анча хавфлироқ, бунга унинг “Пахтакор”даги ўйинларида ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Ушбу позицияда Аббос “иккинчи тепм”да ўйнаши ҳамда марказий ҳужумчилар рақиб ҳимоясига эътибор қаратган вақтда жарима майдончасига кираверишдаги узатмаларда занжир ҳосил қилиш мумкин. Қанотда ўйнаган Аббос функционал жиҳатдан жуда чекланган: у зарба йўллаш учун марказга ёки шерикларига узатма амалга ошириш учун чапга ўтиши мумкин.

• Кечаги ўйинни алмаштиришлар сақлаб қолди. Ўйин бошида Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига майдонга тушган Асад Жўрабоевни Равшан Ҳайдаров қўрқмасдан майдондан олиб ташлади. Ҳужумда Шаҳриёр Жабборов ўзини яхши томонлама намоён этди, у аслида, қанот футболчиси ҳисобланади. Бироқ у корейслар дарвозасига босим ўтказди ва яхши имкониятларга эга бўлди. Шаҳзод Акрамов ҳам яхши ўйнади, аммо ҳужумнинг сўнгги палласида унга аниқлик етишмади. Шерзод Эсановнинг майдонга тушишини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз - у майдон марказини мустаҳкамлади ва ҳужумларни фаол тарзда қўллаб-қувватлади.

• Жамоамизнинг заиф нуқтаси ҳужум маркази ҳисобланади. Жўрабоев бу нуқтада ўзини кўрсата олмади, Холдорхонов эса жароҳат олди ва унинг финалга тайёр бўлиши ҳақиқатдан йироқ. Қандай қилиб Ўзбекистон терма жамоасининг турнир учун қайдномасида бор-йўғи иккита ҳужумчи бўлиши мумкин? Ўтган йили U-23 кубогида жамоамизда ҳужум марказида ўйнай оладиган беш нафар футболчи бор эди: Норчаев, Журақўзиев, Жиянов, Ҳошимов ва Одилов.

• Турнирда Отабек Боймуродов ҳақиқатдан ҳам ўзини кўрсата олди. У ажойиб жисмоний ҳолатга, матонатли характерга ва харизмага эга, бу эса дарвозабонларга тез-тез керак бўлади. Кеча пенальтилар сериясида Боймуродовнинг жасорат топиб, воқеалардан роҳатланаётганини гувоҳи бўлдик. “Пахтакор”нинг дарвозабонлар билан қандайдир муаммолари борлигини инобатга олсак, Отабек узоқ йиллар давомида клубда “биринчи рақам”ли посбонга айланиши мумкин. Турнирдаги минимум хизматлари учун унда шундай имконият пайдо бўлди.

• Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари сифатида Боймуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев ва Абдураҳматовларни айтган бўлардим. Боймуродов - пенальтилар сериясидаги маҳорати учун. Ҳусанов ҳимояда ишончли ўйнади ва корейсларга деярли ҳеч қандай имконият яратишга имкон бермай, шерикларига муҳофазаланишда ёрдам берди. Раҳмоналиев майдон марказида ўзининг ақлли ўйини билан ажралиб туради, Абдураҳматов эса ҳужумларга қўшилишни қойиллатиб қўйди, ҳатто Жанубий Корея дарвозасига бир неча бор зарба йўллади.

• Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши яна Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам берди. Томошабинларга тўла стадионда ўйнаш футболнинг ҳақиқий байрами ҳисобланади. Ачинарлиси, Суперлигада бу ҳолат жуда кам учрайди. Ишончим комилки, томошабинлар кўпайса, Ўзбекистон чемпионатининг савияси ҳам ошади. Қолаверса, Суперлига ҳозирда кутилмаган натижалари туфайли ҳам қизиқарли кўриниш олмоқда.

• Стадионда хавфсизликни таъминлаган ҳуқуқ-тартибот идоралари ва одамларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Кеча шунчаки майдон тўла эмасди (расмий маълумотларга кўра, ўйинда 34 минг томошабин бўлган) - "Бунёдкор" ўз бағрига сиғдира оладигандан-да кўпроқ одам ичкарида эди! Мухлислар йўлакларда туришди, зинапояларга ўтиришди. Кўринишидан, дастлабки ҳуштак чалинганидан сўнг чиптаси бўлмаган кўплаб одамларга киришга рухсат берилган. Одамлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кубок сари қандай одимлаётганини томоша қилишни истагани аниқ. Лекин, Худо кўрсатмасин, қандайдир можаро содир бўлган бўлса... Бахтимизга, ур-йиқит ва талофатлар содир бўлмади. ЎФА текширув ўтказиб, қандай қилиб томошабинлар стадионга керагидан кўп кирганини аниқлаши керак.

• Ироқ Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлди, деб олдиндан қувониш шарт эмас. Мен биринчи ярим финалга ташриф буюрдим ҳамда ироқликларнинг қудратли Японияга қарши қандай кураш олиб борганининг гувоҳига айландим. Ироқда ҳужум чизиғида жуда техникали футболчилар, кучли ярим ҳимоя ва яхши дарвозабон бор. Энг муҳими, Ироқ "иккинчи рақам"да қандай ўйнашни яхши билади ва бу услубни ёқтиради. Финалда мухлислар Ўзбекистонни олға боришга чорлайди, ироқликларга эса айнан шу нарса керак бўлади. Хайдаров ўз жамоаси дарвозасини Ироқнинг қарши ҳужумларидан мустаҳкам ҳимоя қилиши учун яна учта марказий ҳимоячидан иборат схемадан фойдаланишини истисно қилмайман.

• 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги финалида кичик устунлик ҳамон Ўзбекистон жамоаси томонида. Аммо Ироқнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ, улар аллақачон ўз мақсадидан бир бош юқори сакраб ўтишди. Ироқ хавфли рақиб саналади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика