UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  0 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  3 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи Янгиликлар

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи

Эртага, 25 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Ироқ миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари шу кунга қадар жами 5 марта тўқнаш келишган.

Дастлабки ўзаро баҳс 2000 йил Шанхайда бўлиб ўтган Тўрт миллат кубоги доирасида бўлиб ўтган. Ярим финалда Ироқ Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Таъкидлаш лозимки, айнан шу ғалаба рақибларимиз учун биринчи ва ягона ғалаба бўлиб қолмоқда.

Навбатдаги ўйин 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши дастлабки босқичида бўлиб ўтган. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда ироқликлар ҳисобни очишган. Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Анвар Солиев гол уриб жамоамизга дуранг тақдим этганди - 1:1.

Жавоб баҳсида вакилларимиз зафар қучишган. Максим Шацких ва Александр Гейнрих биринчи бўлимда ироқликлар дарвозасига иккита гол уришган. Бунга араблар бир марта жавоб беришганди - 2:1.

2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ироқни 1:0 ҳисобида таслим қилганмиз. Ҳозир миллий терма жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлаётган Миржалол Қосимов жарима тўпидан гол урганди.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув 2007 йилда бўлиб ўтган. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Азиз Ибрагимов ва Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўплар туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:0.

Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон

Учрашув тури

01.09.2000 Ироқ 2-0 Ўзбекистон Тўрт миллат кубоги (1/2 финал)
18.02.2004 Ўзбекистон 1-1 Ироқ ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ 0-1 Ўзбекистон Осиё кубоги 2004
13.10.2004 Ироқ 1-2 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши.
02.07.2007 Ироқ 0-2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика