UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  7 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Ўзбекистон илк бор Ироққа Тошкентда имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон илк бор Ироққа Тошкентда имкониятни бой берди

Ўзбекистон - Ироқ ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.  


Ўзбекистон - Ироқ 0:1

29 март 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Нурзатбек Аскат Уулу, Сергей Гришченко, Исмаилжан Талипжанов (учаласи Қирғизистон), Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).

Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров. 

Комиссар: Александр Давиденко.
ГОЛ: 56 -  Шерко Карим Латиф 0:1

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 4.Фарруҳ Сайфеив, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Азим Аҳмедов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 6.Остон Ўрунов, 7.Сардор Рашидов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 2.Исломжон Қобилов, 5.Искандар Шайкулов, 8.Ойбек Бозоров, 11.Игорь Сергеев, 13.Санжар Қодирқулов, 15.Мурод Холмуҳаммедов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Шаҳзод Убайдуллаев, 22.Жавоҳир Сидиқов, 23.Ҳожимат Эркинов.

Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмед Иброҳим, 5.Али Фаёз, 7.Сафаа Хади, 8.Ҳуссайин Али, 9.Иброҳим Байеш, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан, 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 17.Алаа Мҳави.

Захира: 1.Фаҳад Толиб, 20.Аҳмад Басил, 3.Мустафо Муслуҳи, 4.Мустафо Маан, 6.Файсал Жасим, 10.Алаа Абдул Заҳро, 16.Шерко Карим Латиф, 18.Муҳаммад Давуд, 19.Муғаммад Қосим, 21.Ҳасан Раед, 22.Аҳмад Ҳамид, 23.Майтам Ал Фарттуси.


ЯНГИЛАШ




Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Ироқдан учралган илк Тошкентдаги мағлубияти бўлди

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

86. ЗАРБА. Элдор Шомуродовнинг зарбаси ноаниқ

83. ЗАРБАААА. Азимжон Аҳмедовнинг зарбаси бироз ноаниқ

82. Ўзгариш: Ҳумам Тариқнинг ўрнига Аҳмад Ҳамид майдонга тушди

78. ЗАРБАА. Отабек Шукуровнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

76. УХХХХХХ. Машарипов боши билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ

75. Огоҳлантириш: Карим Латиф Бозоровга жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

73. Ўзгариш: Алаа Абдул Заҳро Бешар Резаннинг ўрнига майдонга тушди

72. Ўзгариш: Қодирқулов Фаррух Сайфиевни алиштирди

71. ЗАРБАААА. Муғаммад Қосимнинг зарбасини Неъматов қайтарди

Ироқликлар гол уриб олганларидан сўнг ҳужумлар сонини оширишди. Ҳозирча футболчиларимиз тайинли ҳужум ташкил қилишмаяпти

67. УХХХХХ. Башар Ресан дарвозабон билан бирга бир чиқди, бу сафар Абдувоҳид ҳужумни бартараф этди

62. ЗАРБАА. Машарипов иккита футболчидан ўтиб кетди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

61Ўзгариш: Остон Уруновнинг ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди

58. ЗАРБААА. Меҳмонлар навбатдаги хавфли ҳужумни ташкил этишди, бу сафар Неъматов қайтарди


56. ГОЛ.  Карим Латиф ҳисобни очди

55. Ўзгариш: Муғаммад Қосим ва Шерко Карим Латиф майдонга тушмоқда. Улар Амжед Атван ва Ҳуссайин Али алиштирди

48. ЗАРБАА. Элдор Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш: Сардор Рашидовнинг ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

43. ЗАРБААААА. Терма жамоамиз бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ироқликлар қарши ҳужумга ўтиб кетди. Башар Ресан дарвозабонимиз билан бирга бир чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ноаниқ

41. Огоҳлантириш: Амжед Атван Машариповнинг ортидан чалди ва огоҳлантирилди

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Йўлдошев бурчакдан яхши узатмани амалга оширди, бу сафар ҳам ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишди

32. УХХХХ. Рашидов жарима майдончасининг ичида яхши имкониятга чиқиб борди ва зарба йўллашга ҳаракат қилди, бироқ бу сафар ҳам унинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди

22. ЗАРБА. Одил Ҳамробековнинг узоқдан йўллаган зарбаси, аммо ноаниқ

21. УХХХХХХ. Башар Ресан уч нафар футболчимизни алдаб ўтди ва зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ

20. ЗАРБА. Ҳумам Тариқ тўпни яхши тўхтат олди ва зарба йўллади, аммо ноаниқ


19. ЗААРБА. Терма жамоамиз аъзолари жарима майдончасига яхши кириб борди ва тўпни Машариповга узатди, аммо унинг зарбаси ҳимоячиларга тегди

14.Ҳозирча жамоалар ҳужумлар ташкил этишда қийинчиликка учрашмоқда

6. ЗАРБААААА. Меҳмонлар дарвозабони хатога йўл қўйди, қайтган тўпни Шомуродов икки метрдан зарба йўллади, бироқ...



УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика