UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  37 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Ўзбекистон - Иордания учрашувини стадионда кўрмоқчи бўлган мухлислар диққатига! Янгиликлар

Ўзбекистон - Иордания учрашувини стадионда кўрмоқчи бўлган мухлислар диққатига!

Бугун миллий терма жамоамизни муҳим ўйини бўлиб ўтади
Иорданияда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда маҳаллий мухлислар ўзларини нақадар "мeҳмондўст" эканликларини майдонга отилган буюмлар, жарима зарбасини тепилаётганларида Мурод Зуҳуровга йўналтирилган лазер нурлари ва айниқса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда ҳуштакбозликлари билан кўрсатиб қўйишди!

Бу қилмишлари учун ФИФА дан ўз "совғаларини олишади" албатта.

Азиз футбол мухлислари ва футбол мухлислари клуби аъзолари барчангизни “Пахтакор” Марказий стадионига чорлаб қоламиз!

Лекин биз ўзбекмиз ва бизнинг тарбия ва маданиятимиз дунё халқларини лол қолдирган!
Иорданияликлардан фарқли равишда бугунги ўйинда ўзбек мухлиси маданиятини ўз жамоамизни қўллаб-қувватлаш билан кўрсатиб қўяйлик! Асло улар қилган ишни қайтариб уларга тенглашмайлик!

Иложи борича стадионга терма жамоамиз каби оқ уст кийимда ташриф буюринг стадионда эса сизларни худди олдинги икки ўйинимиздаги каби сюрпризлар кутиб турибди.

ПФЛ клублари фан клуби аъзоларини эса эртага соат 16:00да “Пахтакор” Марказий стадионининг кичик майдони олдида кутиб қоламиз.

Барча фан клублар аъзолари учун ўйинга кириш бeйжик орқали! Улар 10,11,12,13 ва 14-секторларга кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Мухлислар клуби томонидан тақдим этилган бeйжиклар бўйича кириш “Пахтакор” стадионининг анҳор бўйи томонидан.

Бeйжиклар бўйича стадионга кириш соат 18:00да тўхтатилади.


Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика