UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?

Campionat.asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Кеча Вьетнам устидан қозонилган ғалаба турлича таассурот қолдирди.



Бир томондан биринчи бўлимда йирик ғалаба ва танаффусдан кейинги сокин ўйин гувоҳига айландик. Керакли натижани таъминланганидан сўнг суръатни бироз пасайтирдик – чорак финал учун кучни тежадик.

Бошқа томондан, саудияликлар трибунада ўтириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қандай ўйнаганини ўз кўзлари билан кўришди. Мен Кападзенинг қўлида ҳеч қандай кузир қолмаслигидан қўрқяпман.



Кўриниб турибдики, барча жамоалар навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда, рақибни ўрганишмоқда. Аммо уларда кўпинча тор доирадаги ўрганишлар – ўйин қуришнинг асосий тамойиллари мавжуд холос. Кеча эса саудияликлар бутун биринчи бўлимни ўзбек футболчиларининг қандай ўйнашини кузатиш билан ўтказдилар. Кейин улар яна қўшимча тайёргарлик олиб боришади. Демак, бу кичик, аммо барибир устунлик.

Шу билан бирга, Вьетнамнинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши Саудия Арабистонига психологик босим ўтказиши мумкин. Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги ва плей-оффда қулайроқ рақибга тушиш ҳақида ўйлаб ўтирмаслигини кўрсатди.



Вьетнамликлар иккинчи ўринни эгаллаб, Ироққа рақиб бўладиган бўлишди, бу ҳам албатта чакки эмас. Тимур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаганидек, плей-офф босқичида кучсиз рақиб қолмади. Саккизта жамоадан фақат Индонезия кучсизроқ кўринмоқда. Қолганларнинг барчаси, у ёки бу тарзда, жиддий рақиб саналадилар.

Шундай экан, жамоамизнинг Вьетнамни ишончли равишда мағлуб этишдан бошқа чораси қолмади. Чорак финалга ким қандай тайёргарлик билан етиб боради, буёғини энди билиб оламиз.


Николай Егоричев 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика