UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  1 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   8 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди Янгиликлар

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Унинг биринчи меваси сифатида Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган www.futsal.uz рақамли платформа ишга туширилди. 

Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин.  

Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, Кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

"Лига ҳам футбол, ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлса-да, улар аслида бошқа-боқша спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, сайт яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади", – деди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Ҳозирга қадар футзал чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумининг ортда қолган турлари қайдномалари сайтга тўлиқ киритилган. Эндиликда Биринчи лига мусобақаси қайдномаларини унга юклаш ишлари олиб борилмоқда. Ташриф буюрувчилар тақвим, жадвал, статистика, расм ҳамда видеоларни замонавий интерфейс билан кузатиб бориш имкониятига эга. 

Келишув асосида платформанинг мобил телефонлар учун иловалари ҳам ишга туширилган бўлиб, смартфон турига қараб мазкур иловаларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бу сизга ўзбек футзали билан боғлиқ барча жараёнларни сифатли контентда кузатиб бориш имкониятини тақдим этади.

"Лига билан футзални янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташладик. Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскорлар футзалини бир тизимга тушириш олий мақсадимиз ҳисобланади. Лига бугунга келиб профессионал футзални бир маромга олиб келди, энди эса уни ҳаваскорлар футзали билан уйғунлаштириш, маълумотлар олиш базасини ривожлантириш каби муҳим вазифа турибди. Бунга эриша олишимизга ишонаман", – деди ҲФРМ асосчиси Нодир Алибеков. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази тез орада ҳамкорликда Ўзбекистон U-18 чемпионати мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика