UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47

Ўзбекистон футбол ассоциациясига саволлар Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциациясига саволлар

Ҳамма терма жамоанинг мағлубиятини муҳокама қиляпти. Бу дунёда муҳимроқ масалалар ҳам бор. Келинг ҳозир шу ҳақда...

Эсингиздами, 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 – сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу "сотилган" ҳакамларга қаратилди). 

Шундан кейин бу мавзуга бир неча бор тўхталдик ва ҳар гал адолат қарор топиши учун клубларни ҳам жазолаш кераклигини айтдик. Ўшанда ФА мутасаддиси жавоб қайтарди: бу 1-2 кунда битадиган иш эмас, кутиш керак. Мана, 1 ёки 2 эмас, 72 кун кутдик. Тез орада янги мавсум старт олади. Натижа? Албатта, натижа бор: яна бир неча нафар ҳакамлар ва футбол ичидаги кишилар жазога тортилди. Клублар масаласи эса ҳамон очиқлигича қолмоқда. Бизда бу масалада бир нечта савол бор. Қайсики, бир неча ойдан бери аниқ жавоби айтилмаётган.

1. Ҳакамлар ЎФА Этика қўмитасининг қарори билан жазолангани айтилмоқда. Ўша қўмита ўз қарорларини қайси нормалар асосида чиқаряпти? Қандайдир низом борми?

2. Нима учун келишилган ўйинларда иштирок этган футбол клубларини жазолаш иши пайсалга солинмоқда?  Ўзи бу режада борми? Унда қачон жазоланади? Ёки 2016 йилги воқеалар яна такрорланадими?

Юқоридаги саволларга жавоб бериш ташкилотнинг вазифаси. Аллақачон ЎФА расмий сайти орқали бу ҳақда тўлиқ маълумот берилиши керак эди. Майли, футболимиз келажаги ҳақида қайғураётган мутасаддиларнинг олдида яна бир неча кун вақт бор. Шу муддат ичида ташкилот масъуллари расмий тарзда жавоб қайтаришларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда, 20 февраль куни ўтказиладиган Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейин "championat.asia" шу мавзуда тўплаган барча маълумотларини эълон қилади. Илтимос, ўз мажбуриятларингизни ўз вақтида бажаринг!

Ф. Рўзиев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика