UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди? Янгиликлар

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди?

Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг энг муҳим иккита ўйинига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси Австрияда йиғин ташкил қилади.

Мазкур йиғин 17-23 июль кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, йиғин давомида Германия бундеслигаси вакили "Боруссия" Дортмунд билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳам белгилаб қўйилибди. Аммо бу ўйин қайси куни бўлиб ўтиши ҳақида бизда маълумот йўқ.

Шу ўринда бир савол туғилади: биз "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнаймиз? Асосий таркибми, ўринбосарлари жамоаси биланми ёки умуман бошқа таркибми? "Боруссия"нинг асосий таркиби июль ойида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларини маълум қилди ва рақиблар орасида Ўзбекистон деган гап йўқ.

"Боруссия"нинг ўртоқлик ўйинлари:
11 июль. "РВ Эссен" - "Боруссия"
15 июль. "Урава Редс" - "Боруссия"
18 июль. "Милан" - "Боруссия"
22 июль. "Бохум" - "Боруссия"
28 июль. "Боруссия" - "Эспаньол"



Бундан кўриниб турибдики, бизга "Боруссия" Дортмунднинг бошқа таркиби, масалан ёшлари рақиблик қилиши мумкин. Чунки асосий таркиб бошқа клублар билан ўйнаётган бўлади. Аслини олганда, бизга мана шу Австрия йиғини керакми? Клубларни-ку тушунса бўлади, уларга бир-икки ҳафталик йиғинлар керак. Лекин терма жамоани июль ойида йиғишдан ҳеч қандай маъно кўрмаяпмиз.

Ҳозирча футболчиларни терма жамоадан бироз узоқда ушлаб уларга дам берган маъқул. Чунки терма жамоа номини эшитиб кўпчиликнинг юраги безиллайдиган бўлиб қолган. Футболчилар июль ойида терма жамоадан узоқ бўлсин, яхшиси улар клублари билан иккинчи даврага тайёргарлик кўрса шу кўпроқ фойда беради.

Хитойга қарши ўйин 31 август куни бўлиб ўтишини инобатга олсак, Самвел Бабаян июлда жамоани йиғиб нима фойда кўриши мумкин, ҳайронмиз. Ўзи шундоқ ҳам августда ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Августдаги йиғин 20-дан бошланар экан. 24 ёки 25 август куни Тошкентда бирорта терма жамоага қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Шундай экан, июлдаги йиғин нима беради? Ундан кўра, танқидлар роса авж олган айни ҳозирги пайтда футболчиларни терма жамоадан узоқда тутган маъқул эмасми?

Х.Холиқов.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика