UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  9 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этди

Шу кунларда Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида футзал бўйича аёллар ўртасида "CFA International Women's Futsal Tournament Lanzhou 2024" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси бугун турнирдаги юришини Эронга қарши баҳс билан бошлади. Унда вакилаларимиз 7:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, учрашув давомида эронликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган эди.

Мусобақада мезбонлар Хитой ва Ўзбекистондан ташқари, Эрон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишмоқда.

"CFA International Women's Futsal Tournament Lanzhou 2024"

Эрон - Ўзбекистон 5:7

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Нуруллаева, Турдибоева, Қудратова, Шойимова, Амирова.

Захира: Бахтиёрова, Карачик, Дадабоева, Воҳидова, Назарова, Асқарова, Сафина, Валиҳонова.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси иккинчи ўйинни эртага Хитойга қарши, учинчи баҳсни эса 15 июль куни Вьетнамга қарши ўтказади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика