UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  22 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган? Янгиликлар

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган?

Сўнгги 2 ойда чиқа бошлаган "... ҳозир қаерда?" рукни "championat.asia" муштарийлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бундан руҳланган сайтимиз ижодкорлари (аниқроғи, 1 нафар ижодкори) яна бир рукнга старт беришмоқда. Энди тарихда ўзбек клублари ёки футболчилари иштирокида тузилган трансфер битимлари тўғрисида ҳам мунтазам равишда маълумот бериб борамиз. Демак, 1-сонда "Бунёдкор" ва "Ал Шабаб" жамоалари ўртасида тузилган шартнома ҳақида.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги терма жамоамиз футболчилари учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берган. Ўша мусобақадан кейин "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровда РПЛ вакили "Ростов" таркибига бориб қўшилиш имконияти пайдо бўлган, аммо футболчининг ўзи БАА про лигасини танлаган. Айни пайтда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Ҳайдаров ўша дамларни шундай эслайди:

"Мен Осиё Кубоги-2011дан сўнг "Бунёдкор"да ярим мавсум ўйнадим ва "Ал Шабаб"га йўл олдим. Унга қадар мавсум олдидан Анзур Исмоилов Хитойга кетганди. Австриядаги йиғин пайтида "Ал Шабаб"га кетмоқчи бўлиб юрган пайтим Вадим Абрамов менга "Ростов"га ўтишим кераклигини айтди. Машғулот ўтказаётган пайтим Карленович майдон марказидан дарвоза тўсини ёки устунини нишонга ола билсам, "Ал Шабаб"га йўл олишимни, акс ҳолда "Ростов"га кетишим кераклиги борасида шарт қўйди. Мен тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегди ва БАА жамоасига йўл олдим".

Азиз Ҳайдаров 2011 йилнинг 1 август куни "Ал Шабаб" футболчисига айланди. "Трансфермаркт" маълумотига кўра, ўшанда "қалдирғочлар" ўйинчининг трансферидан 350 минг минг евро ишлаб олган. Маълумот учун, бу пайтда Ҳайдаровнинг трансфер қиймати портал томонидан 400 минг еврога баҳоланаётган эди.

Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" учун 2017 йилнинг ёзига қадар ўйнади. У бу муддат ичида 133 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берди.

Муаллиф :
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика