UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган? Янгиликлар

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган?

Сўнгги 2 ойда чиқа бошлаган "... ҳозир қаерда?" рукни "championat.asia" муштарийлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бундан руҳланган сайтимиз ижодкорлари (аниқроғи, 1 нафар ижодкори) яна бир рукнга старт беришмоқда. Энди тарихда ўзбек клублари ёки футболчилари иштирокида тузилган трансфер битимлари тўғрисида ҳам мунтазам равишда маълумот бериб борамиз. Демак, 1-сонда "Бунёдкор" ва "Ал Шабаб" жамоалари ўртасида тузилган шартнома ҳақида.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги терма жамоамиз футболчилари учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берган. Ўша мусобақадан кейин "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровда РПЛ вакили "Ростов" таркибига бориб қўшилиш имконияти пайдо бўлган, аммо футболчининг ўзи БАА про лигасини танлаган. Айни пайтда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Ҳайдаров ўша дамларни шундай эслайди:

"Мен Осиё Кубоги-2011дан сўнг "Бунёдкор"да ярим мавсум ўйнадим ва "Ал Шабаб"га йўл олдим. Унга қадар мавсум олдидан Анзур Исмоилов Хитойга кетганди. Австриядаги йиғин пайтида "Ал Шабаб"га кетмоқчи бўлиб юрган пайтим Вадим Абрамов менга "Ростов"га ўтишим кераклигини айтди. Машғулот ўтказаётган пайтим Карленович майдон марказидан дарвоза тўсини ёки устунини нишонга ола билсам, "Ал Шабаб"га йўл олишимни, акс ҳолда "Ростов"га кетишим кераклиги борасида шарт қўйди. Мен тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегди ва БАА жамоасига йўл олдим".

Азиз Ҳайдаров 2011 йилнинг 1 август куни "Ал Шабаб" футболчисига айланди. "Трансфермаркт" маълумотига кўра, ўшанда "қалдирғочлар" ўйинчининг трансферидан 350 минг минг евро ишлаб олган. Маълумот учун, бу пайтда Ҳайдаровнинг трансфер қиймати портал томонидан 400 минг еврога баҳоланаётган эди.

Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" учун 2017 йилнинг ёзига қадар ўйнади. У бу муддат ичида 133 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берди.

Муаллиф :
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика