UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6

Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва! Янгиликлар

Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва!

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги мундиалда ўз иштирокини якунлади.

Қайд этиш керак, ушбу мундиалдан фақатгина ёқимли таассуротлар қолди. Футзалчиларимиз ўйин бобида, балки, дунёнинг энг кучли жамоаси эмасдир, аммо энг кучлилари билан бемалол ўйнай олишини кўрсатиб, мухлислар мехрини қозонишди. Эронга қарши ўйин якунига етганидан кейин эса футзалчиларимиз кийим алмаштириш хонасини тозалаб қўйиб, шу ёзувни қолдириб кетишди:

"Раҳмат, Вильнюс!". Ўзбекистон термаси барча ўйинларини Литва пойтахтида ўтказди.

12 сентябрь. 1-тур. Ўзбекистон - Гватемала 4:5

15 сентябрь. 2-тур. Ўзбекистон - Россия 2:4

18 сентябрь. 3-тур. Миср - Ўзбекистон 1:2

24 сентябрь. Чорак финал. Ўзбекистон - Эрон 8:9

Сўнгги йилларда бундай иш ўзбек мухлислари-ю, футболчилари томонидан кўп такрорланаётганди. Бугун эса яна бир бор ўзбеклар маданияти ҳали ҳам юқори даражада эканлигини, юлдузлик бизга ёт нарсалигини барчага кўрсата оляпмиз. Биринчи мундиалда гуруҳдан чиқа олмагандик, бунисида чиқдик. Навбатдаги жаҳон чемпионатида эса мақсад узоқроқ олиниши шубхасиз.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика