UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади

Теглар :  Салом ТВOUT
23 апрель куни Салом ТВ платформасида навбатдаги йирик премьера — “OUT” сериалининг биринчи қисми намойиш этилади.

Жанри бўйича спорт драмаси ва криминал элементларни ўзида жамлаган лойиҳа ўзбек контентида реализмга яқин, долзарб ижтимоий мавзуларни кўтаради.

10 қисмдан иборат сериал томошабинларни футбол ортидаги яширин дунё — келишилган ўйинлар, шантаж ва коррупция билан юзма-юз қилади. Асар воқеалари реал ҳаётдан — Россиядаги жаҳон чемпионати вақтида олинган интервьюдан илҳомланиб ёзилган.

Бош қаҳрамон — ёш футболчи Жасур, у жароҳатдан сўнг пул топиш илинжида ноқонуний ставкалар оламига кириб кетади. Дастлаб мажбуриятдек кўринган қарор уни қонун, спорт олами ва жиноят дунёси билан тўқнашувга олиб келади.

Сценарийнинг марказида — “спортда ҳамиша ҳалоллик ва адолат учун жой бор” деган ғоя ётади. “OUT” — бу нафақат футбол, балки танлов, виждон ва таваккал ҳақида ҳикоя.

Шиор: “Барча воқеалар аллақачон ўйлаб топилган”.

“OUT” — бу гол эмас, қарор ҳал қиладиган ўйин. Премьера 23 апрель, фақат salomtv.uz да.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика