Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
18 апр 2025, 19:03
23 апрель куни Салом ТВ платформасида навбатдаги йирик премьера — “OUT” сериалининг биринчи қисми намойиш этилади.

Жанри бўйича спорт драмаси ва криминал элементларни ўзида жамлаган лойиҳа ўзбек контентида реализмга яқин, долзарб ижтимоий мавзуларни кўтаради.

10 қисмдан иборат сериал томошабинларни футбол ортидаги яширин дунё — келишилган ўйинлар, шантаж ва коррупция билан юзма-юз қилади. Асар воқеалари реал ҳаётдан — Россиядаги жаҳон чемпионати вақтида олинган интервьюдан илҳомланиб ёзилган.

Бош қаҳрамон — ёш футболчи Жасур, у жароҳатдан сўнг пул топиш илинжида ноқонуний ставкалар оламига кириб кетади. Дастлаб мажбуриятдек кўринган қарор уни қонун, спорт олами ва жиноят дунёси билан тўқнашувга олиб келади.

Сценарийнинг марказида — “спортда ҳамиша ҳалоллик ва адолат учун жой бор” деган ғоя ётади. “OUT” — бу нафақат футбол, балки танлов, виждон ва таваккал ҳақида ҳикоя.

Шиор: “Барча воқеалар аллақачон ўйлаб топилган”.

“OUT” — бу гол эмас, қарор ҳал қиладиган ўйин. Премьера 23 апрель, фақат salomtv.uz да.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›