UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  0 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  1 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   1 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  3 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  0 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  1 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  1 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   11 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   5 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1

Ўзбек футболида мураббийлар муаммоси Янгиликлар

Ўзбек футболида мураббийлар муаммоси

Аслида бу мақолани ёзишимга биргина кеча бўлиб ўтган Япония - Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви сабаб бўлгани йўқ.
Ўзбек футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар тўғрисида мақола ёзиш фикри менда анчадан бери бор эди. Фақат кечаги ўйиндаги йирик мағлубият тезроқ ёзишимга туртки бўлди.

Гапни бироз узоқдан бошламоқчиман. Ўз вақтида Тошкентдаги лицей, ўрта мактаб ҳамда коллежда дарс берганман. Демак, педагоглик қўлимдан келади. Лекин мен бирданига педагог бўлиб қолганим йўқ. Бунинг учун дастлаб ўрта мактабда, кейин олти йил лицейда, ундан сўнг тўрт йил олий ўқув юртида таҳсил олдим. Лекин шунда ҳам бирданига ўқитувчи бўлмадим. Аввал ўриндош сифатида озгина дарс олдим, фақат бир йилдан сўнггина тўлиқ дарс олиб ишлай бошладим.

Ўқувчиларимга қанақа уй вазифаси берсам, уйга боргандан кейин ўзим ҳам ўша вазифа устида ишлардим. Қўлимдан луғат асло тушмасди. Грамматикани ҳар куни такрорлардим. Бу гапларнинг футболга нима алоқаси бор дерсиз? Алоқаси шундаки, футбол мураббийси ҳам педагогдек гап. У ҳам ҳар куни ўқиб ўрганиши, тинмай ўз устида ишлаши шарт. Мураббий ҳар кунги машғулотлар футболчи учун қанчалик фойдали, футболчиларга нима беришини билиши лозим.

Аммо ҳозир кўряпмизки, бизда футболни тугатган киши бирданига мураббий бўлиб қоляпти. Бугун фаолиятини тугатган футболчи қарабсизки, эртадан бошлаб мураббий. Болалар мураббийи бўлса ҳам майли. Йўқ, улар бунга кўнмаяпти, улар олий лигада, бунинг устига асосий таркиб жамоасида ишлашни хоҳлашяпти. Энг ачинарлиси, ҳеч қаерда ўқимай туриб.

Мен ҳозир аниқ исм-фамилияларни келтирмоқчи эмасман. Фақат шуни аниқ биламан, ўзбек футболида ҳеч қаерни битирмай туриб мураббийлик қилиб юрганлар талайгина топилади. Бу эса футболимизни ривожланиш ўрнига кундан кунга орқага тортяпти. Нафақат катталар футболида, ҳатто болалар футболида ҳам шу аҳвол. Жойларда болалар билан ишлаётганларнинг кўпчилигида олий маълумотли деган диплом йўқ. Баъзилар ҳатто тегишли лицензиясиз ишлаб келмоқда.

Энди икки оғиз лицензия ҳақида. Икки-уч ойлик лицензия курсларида ўқиб ҳали ҳеч ким олим бўлиб қолган эмас. Ўқиш учун аввало олий даргоҳда таҳсил олиш керак бўлади. Тўрт йил - беш йил ҳеч нарсага чалғимай фақат ўқиш керак. Мураббийларда футбол назариясини кучайтириш даркор. Чунки ҳар қандай соҳада назарияни ўрганмай туриб амалиётда бирор ютуққа эришиб бўлмайди.

Масалан, бизда деярли ҳар йили мураббийлар ЎФФ томонидан "С", "В", "А", "Про" каби лицензияларга ўқитилади. Лекин бу ўқув-курслари фақат лицензия олишга ёрдам беряпти, холос. Мураббийларнинг билим ва малакаси ошиб қолаётгани йўқ. Тўғри, аксарият футболчилар футболчилик пайтида бирорта олий ўқув юртида таҳсил олишади, лекин улар йил бўйи машғулот, ўйин ва йиғинлар билан овора бўлиб, ўқишга вақт ажрата олишмаяпти. Футбол назариясини ўрганган мураббий нафақат реферат, керак бўлса, диплом ишини ҳам ўзи ёза оладиган даражада пухта бўлиши керак.

Чунки мураббий ҳам бамисоли педагог. Мен педагог сифатида буларнинг ҳаммасини бошимдан ўтказганим учун айтяпман. Хўш, бизда нима бўляпти? Ўйинчи футболни тугатгач, бир ойми, икки ойми лизенцияга ўқияпти ва қарабсизки, нари борса уч ой ичида "С" лицензияси қўлда. Натижада у болалар мураббийи! Футболда энг қийини болага футбол ўйнашни ўргатиш. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, уч ой ўқиб "С" лицензиясини олган одам қанақасига ёш болага футбол ўйнашни ўргатиши мумкин? Унда футболни ўргата оладиган даражада билим етарлими? Ахир бунинг учун ҳеч бўлмаса тўрт-беш йил ўқиши керак бўлмайдими?

Шуни айтиш керакки, тегишли лицензия ("С", "В", "А", "Про") фақат ишлаш ҳуқуқини беради, етарли даражадаги билимни эмас. Етарли даражада билимга эга бўлиш учун йиллаб ўқиш керак. Керак бўлса, чет элга бориб ўқиб келиш лозим бўлади. Агар ЎФФ шу масалага жиддий эътибор қаратса, ўйлаймизки, бизда ҳам мураббийлар савияси ошади. Шунда бизда ҳам Япониядагига ўхшаб футбол ўсади. Лекин қизиғи шундаки, Японияда кучли маҳаллий мутахассислар бўла туриб, терма жамоага доим четдан мураббий олиб келишади: Альберто Заккерони, Хавьер Агирре ва мана энди Воҳид Халилхожич.


Андижонлик собиқ лицей устози, футбол ишқибози Асрорбек ота
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика