UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  20 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  2 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  42 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  24 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Ўзаро учрашувлар: «Қизилқум» — «Шўртан» Янгиликлар

Ўзаро учрашувлар: «Қизилқум» — «Шўртан»

Миллий чемпионатларимиз тарихида бу жамоалар ҳозиргача жами ўн саккиз маротаба ўзаро рўбарў келган.
Шулардан етти учрашувда «Қизилқум» футболчилари зафар қучган.

Жамоалар учта ўйинда муроса кўчасини танлашган бўлса, қолган саккиз баҳсда омад «Шўртан» вакилларига кулиб боққан.

Ўтказилган ўн саккиз ўйинда кончилар рақиби дарвозасини 23 бор ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан йигирма уч маротаба тўп олиб чиққан — 23:23.

Ҳозиргача ўтган баҳсларда навоийликлар «Шўртан» жамоасидан 24 очкони ториб олган. Ғузорликларда бу кўрсаткич — 27 тани ташкил этмоқда.

Охирги маротаба бу жамоалар 2013 йилги Ўзбекистон XXII миллий чемпионатимиз олий лигасида ўзаро куч синашган. Ўшанда биринчи давранинг Ғузорда кечган баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, мавсумнинг иккинчи ярмида Навоийда ўтган ўйинда кончилар 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

Бу йилги чемпионатдан яна олий лигада тўп сураётган «Шўртан» футболчилари Мухтор Қурбонов бош мураббийлигида мавсумни кўтаринки руҳда бошлашди. Дастлабки турда ғузорликлар Фарғонада «Нефтчи» жамоаси билан (1:1) дуранг ўйнаганлигининг ўзи уларнинг мавсумга нечоғли жиддий тайёргарликларининг тасдиғидир. Охирги турда газчилар ўз майдонида мавсум аутсайдери — «Бухоро»ни йирик 4:1 ҳисобида доғда қолдирганлиги ҳам Навоийда уларга қарши кечадиган ўйин шиддатли ўтишидан дарак бериб турибди.

Ўзаро учрашувлар

2005 йил

2005 йил 7 май. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 0:2

2005 йил 30 сентябрь. 21-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 1:0

2006 йил

2006 йил 11 июнь. 18-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 3:1

2006 йил 6 август. 13-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:0

2007 йил

2007 йил 27 июнь. 15-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 1:2

2007 йил 5 август. 16-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 1:1

2008 йил

2008 йил 9 июль. 15-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:1

2008 йил 8 август. 16-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 0:2

2009 йил

2009 йил 17 апрель. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:1

2009 йил 9 октябрь. 25-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:2

2010 йил

2010 йил 19 март. 2-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 0:0

2010 йил 26 октябрь. 25-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:1

2011 йил

2011 йил 20 май. 9-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 1:0

2011 йил 25 август. 18-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 3:2

2012 йил

2012 йил 1 июль. 13-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:0

2012 йил 3 август. 14-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:0

2013 йил

2013 йил 20 апрель. 6-тур. «Шўртан» — «Қизилқум» — 2:0

2013 йил 5 октябрь. 21-тур. «Қизилқум» — «Шўртан» — 2:1...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика