UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Ойбек Рустамов: "Мард ўғлон" мукофотини қўлга киритиш катта шараф ва юксак масъулият" Янгиликлар

Ойбек Рустамов: "Мард ўғлон" мукофотини қўлга киритиш катта шараф ва юксак масъулият"

Яқиндагина "Мард ўғлон" мукофоти билан тақдирланган Ойбек Рустамов билан интервью ташкил қилдик.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ–5106-сон фармони ва 2017 йил 21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3402-сон қарорига асосан 27 нафар йигит “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Қўқон-1912" футбол клуби аъзоси Ойбек Рустамов ҳам бор. Биз футболчини ушбу юксак мукофот билан табрикладик ва фаолияти ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

-  Ойбек, “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлганингиз билан муборакбод этамиз. Ушбу янгиликни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?

- Хабарингиз бор, июнь ойи сўнггида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказдим. Хориж йиғини вақтида отам қўрғироқ қилиб, Президентимизнинг юскак эътирофига сазовор бўлганлигимни айтилар.

- Ушбу хабарни эшитганда нималарни ҳис қилдингиз?

- Ўша дамда жуда қувондим, буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Оддийгина қишлоқ йигитининг мамлакат Президенти эътиборига тушиши бу катта шараф ва бахт деб ҳисоблайман. “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ кўрилганимдан мен ҳам, барча оила аъзоларим ҳам жуда қувондик. Бу оддий мукофот эмас, Муҳтарам Юртбошимизнинг бизга бўлган ишончларидир. Ушбу ишонч менга ва “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ топилган барча йигитларга катта масъулият юклайди. Ўзбек спорти, хусусан ўзбек футболини янада ривожлантириш учун боримни бериб ҳаракат қилишим лозим. Президентимизнинг ишончларини оқлашимиз шарт. Ўзбек футболи шарафини ҳимоя қилиш учун икки карра куч билан ўйнашга тўғри келади.

Ушбу мукофот футболдаги биринчи устозларим Самандар Мелибоев, Миразиз Мирзааҳмедов, Жамол Раҳматулллаев ва бугунгача менга катта маҳорат мактабини ўтаб берган мураббийларимнинг хизматлари эвазига берилган, деб ўйлайман. Шу ўринда устоз ва мураббийларимга таъзим қиламан. Ота-онамнинг ҳам қувончлари чексиз, уларсиз мен ҳеч нарсага эриша олмасдим. Бундай юскак мукофот барча йигитларга насиб этишини тилаб қоламан.



- Ўқувчиларимизга Ойбек Рустамов футболга қандай кириб келгани қизиқ...

- 1997 йил Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилганман. Ёшлигимдан футболга қизиқишим кучли бўлган. Кўчаларни чангитиб тўпнинг ортидан қувардик. 5-синфга ўтганимда болалар ва ўсмилар спорт мактаби мураббийи Самандар ака Мелибоев қўл остида футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ушбу мураббий қўлида 5 йил шуғулланганман. 2012 йилда Самандар аканинг тавсияси билан пойтахтга, "Спартак" футбол мактабига кўчиб ўтганман. Уч йил давомида айнан шу ерда таҳсил олдим. Шу билан биргаликда транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам ўқишни давом эттирдим.

- "Қўқон-1912"га ўтиш қачон ва қандай содир бўлган?  

- Хабарингиз бор, 2015 йилда "Қўқон-1912" жамоаси олий лигага қайтди. Раҳбарият ўринбосарлар жамоасига футболчиларни йиғишни бошланди. Шунда мураббийлар менга ҳам таклиф билан чиқишди ва Қўқонга қайтдим. Дастлаб "Қўқон-1912" ўринбосалари сафида ўйнадим. 2016 йилда эса асосий таркибда олий лигада дебют қилдим.

- Олий лигадаги илк учрашув ёдингиздами?

- Биринчи ўйинимни унутиб бўларканми? Наманганда "Навбаҳор"га қарши водий дербиси эди. Бош мураббий Мурод Исмоилов иккинчи бўлимда мени Азиз Тўхтабоевнинг ўрнига захирадан майдонга туширганди. Ўшанда жамоам йирик ҳисобда ютқазгани жуда аламли бўлганди. Аммо футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради дейишадику. Ўша йил жамоа сафида 10дан ортиқ ўйинда иштирок этдим. Нўъмон Ҳасанов жамоани қабул қилиб олгач хатто асосий таркибда, тўлиқ ўйната бошладилар. Айнан 2016 йилги мавсумда катта ўсишга эришдим.

- Сиз дастлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнадингиз...

- Тўғри, 2016 йил октябрь ойида Баҳрайнда бўлиб U-19 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтганди. Унда Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа сафида иштирок этишга муваффақ бўлгандим. Гуруҳда Тожикистон, Австралия ва Хитой каби жамоаларни ортда қолдириб чорак финалга чиққандик. Чорак финалда Эрон билан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун майдонга тушгандик. Афсуски ўша ўйинда ташаббус биз томонда бўлганига қарамай якунда 0:2 ҳисобида аламли мағлубиятни қабул қилиб олгандик. Мундиал йўлланмаси ҳам форсларга насиб қилганди. Бироқ кўплаб мухлислар ўша мусобақада жамоамиз ажойиб ўйинлар намойиш этганини таъкидлаб келишади.


- 2018 йилнинг январь ойида Сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлдингиз...

- Ҳа, тўғри таъкидладингиз, шу йил бошида Хитой мамлакати U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Бу сафар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида қитъа биринчилигида иштирок этдим. Ушбу мусобақани ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман, чиқара олмайман.

Финал нафақат менинг балки бутун Ўзбекистон халқининг ёдидан чиқмайди деб ўйлайман. "Қор жанги"да жамоамиз ғалабага эришди, ушбу мусобақада қатнашган барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

Биз бир жамоа бўлиб Осиё чемпиони деган шарафли номга эга бўлдик. Бутун бошли қитъада бизнинг жамоа тенгсиз бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Malibu автомашиналари совға қилиниши биз футболчиларга кўрсатилган жуда ҳам катта ғамхўрликдан дарак беради. Халқимиз ярим тун ва жуда совуқ бўлишига қарамай бизни аэропортда байрамона тарзда кутиб олишгани менда жуда катта таассурот қолдирганди. Ўзбек халқи мана шундай катта ғалабаларни соғиниб қолгани кўриниб турарди.

- Футбол мухлислар учун ўйналади дейишади. Қўқонлик мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жамоамиз мухлислари номи "Содиқ мухлислар". Улар ўз номларига мос деб ўйлайман. Бизни яхши ва ёмон кунда ёлғизлатиб қўйишмайди. Худо хоҳласа иккинчи даврада уларни кўпроқ хурсанд қиламиз деб умид қиламан. Биз айнан мана шу мухлислар учун майдонга тушамиз.

- Билишимизча сиз олий ўқув юртига ҳужжат топшириш ҳаракатидасиз. Сир бўлмаса қайси институт талабаси бўлмоқчисиз?

- Қўқон Педагогика Институтининг Жисмоний тарбия йўналишига ҳужжат топширмоқчиман. Келажакда юртимизга янги-янги чемпионларни етказиб беришга ўз хиссамни қўшмоқчиман.

- Август ойида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақадан нималар кутаяпсиз?

- Туркиядаги йиғин айнан Осиё ўйинларига тайёргарликнинг навбатдаги қисми бўлиб хизмат қилди. Ушбу йиғинда футболчилар жисмоний ҳамда руҳий тарзда тайёргарлик кўришди. Мураббийимиз Равшан Ҳайдаров йигитларга ишонч билдирмоқда. Насиб қилса, Осиё ўйинларида мураббийимиз ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика