UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  26 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади Янгиликлар

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади

Хабарингиз бор, саноқли кунлардан сўнг Таиландда навбатдаги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Токио-2020 олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этувчи мазкур мусобақага Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам муносиб ҳозирлик олиб бормоқда.

Олимпиячиларимиз айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида якуний йиғинни ўтказишмоқда. Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушилмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Ойбек Бозоров ЎФА расмий сайтига олдиндаги масъулиятли мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Шу билан бир қаторда ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этиляпти. Ўртоқлик ўйинлари бизга катта мусобақа олдидан бир-биримизни майдонда янада яхшироқ тушунишимиз ҳамда жамоавий ўйинни шакллантиришимизга ёрдам беряпти.

Осиё чемпионатида мақсадларимиз улкан. Таркибдаги барчанинг нияти – ватанимизга ёруғ юз билан қайтиш. Лекин ҳеч бир учрашувда бизга осон бўлмаслиги табиий. Зеро ҳар бир жамоа қитъа чемпионатида максимал имкониятларини ишга солади. Гуруҳ босқичида ҳам ҳар бир ўйин шиддатли ўтиши тайин. Гуруҳимиздан ўрин олган Эрон, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларининг ҳар бирини ўзига яраша кучли, шу билан биргаликда камчилик жиҳатлари бор, албатта. Рақиблар ичида қай бири фаворит эканини айта олмайман. Қайси жамоа мусобақага яхши тайёргарлик олиб борган бўлса, ўша жамоа устунлик қилади. Биз энг аввало гуруҳда 1-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Мусобақа бошланишини кўпчилик орзиқиб кутяпти. Чемпионат давомида юртимиздаги кўплаб ишқибозлар, улар қаторида оила аъзоларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлашади. Буни ҳис этган ҳолда биз ҳам бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз ва уларнинг ишончларини оқлаб, ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз, - дея таъкидлади маҳоратли футболчи. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика