UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  4 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади Янгиликлар

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади

Хабарингиз бор, саноқли кунлардан сўнг Таиландда навбатдаги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Токио-2020 олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этувчи мазкур мусобақага Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам муносиб ҳозирлик олиб бормоқда.

Олимпиячиларимиз айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида якуний йиғинни ўтказишмоқда. Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушилмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Ойбек Бозоров ЎФА расмий сайтига олдиндаги масъулиятли мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Шу билан бир қаторда ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этиляпти. Ўртоқлик ўйинлари бизга катта мусобақа олдидан бир-биримизни майдонда янада яхшироқ тушунишимиз ҳамда жамоавий ўйинни шакллантиришимизга ёрдам беряпти.

Осиё чемпионатида мақсадларимиз улкан. Таркибдаги барчанинг нияти – ватанимизга ёруғ юз билан қайтиш. Лекин ҳеч бир учрашувда бизга осон бўлмаслиги табиий. Зеро ҳар бир жамоа қитъа чемпионатида максимал имкониятларини ишга солади. Гуруҳ босқичида ҳам ҳар бир ўйин шиддатли ўтиши тайин. Гуруҳимиздан ўрин олган Эрон, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларининг ҳар бирини ўзига яраша кучли, шу билан биргаликда камчилик жиҳатлари бор, албатта. Рақиблар ичида қай бири фаворит эканини айта олмайман. Қайси жамоа мусобақага яхши тайёргарлик олиб борган бўлса, ўша жамоа устунлик қилади. Биз энг аввало гуруҳда 1-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Мусобақа бошланишини кўпчилик орзиқиб кутяпти. Чемпионат давомида юртимиздаги кўплаб ишқибозлар, улар қаторида оила аъзоларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлашади. Буни ҳис этган ҳолда биз ҳам бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз ва уларнинг ишончларини оқлаб, ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз, - дея таъкидлади маҳоратли футболчи. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика