Ўткир Юсупов Австрияда
10 окт 2025 14:59
Янгиликлар
Ўткир Юсупов Австрияда
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Фулад" дарвозабони Ўткир Юсупов айни пайтда Австриянинг Инсбрук шаҳрида бўлиб турибди.
Маълумотларга кўра, CAFA Nations Cup доирасидаги Эрон билан баҳсда жароҳат олган миллий терма жамоа асосий посбони ушбу мамлакатда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.
Аввалроқ 34 ёшли футболчининг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиққани маълум бўлган эди. У терманинг октябрдаги йиғинда қатнашмаяпти ва катта эҳтимол билан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам иштирок этмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар