Ўтган мавсум 2та гол урган Ваҳобов битта ўйинда 3та гол урди

Narzulla Saydullayev
15 мар 2015, 10:31
Навоийнинг "Қизилқум" клуби кеча ўз майдонида "Сўғдиёна"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Майдон эгалари ҳужумчиси Бахриддин Ваҳобов ўйинда уч бор тўп киритиб хет-трикка эришди. Эътиборлиси ушбу ҳужумчи 2014 йилги мавсумда 18та ўйинда рақиблар дарвозасига жами 2та гол урган экан.

Ваҳобов олий лигадаги фаолияти давомида иккинчи бор хет-трикни расмийлаштирди. 2005 йилги мавсумда "Машъал" сафида ўйнаган ҳужумчи Ғузорда "Шўртан" билан ўйинда 3та гол урган ва жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшганди - 5:0.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia