UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   89 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Отабек ва Шукурали бир-бирини қанчалик яхши билади? Янгиликлар

Отабек ва Шукурали бир-бирини қанчалик яхши билади?

Дўстлик - инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари. У туфайли хонадонимиз обод, дунёда тинчлик ва дастурхонимизда тўкинлик ҳукмрон.

Шунинг учун ҳам доно кишилар жамиятда дўстликни улуғлаб, қадрлаб келганлар, одамларни тотувликда яшашга, кўпроқ дўст орттиришга ундаганлар.

Спортчилар, хусусан, футболчилар орасида ҳам бир-бири билан жуда қалин, чин дўстлар етарли. Бугун сизларни ана шундай икки ўйинчи билан яқиндан таништирамиз.

Қаҳрамонларимиз «Қизилқум» жамоаси аъзолари - ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳамда ҳужумчи Отабек Зокиров. Бу икки истеъдод соҳиблари катта футболдаги фаолиятларини деярли бир вақтда бошлашган.

Уларнинг ҳар иккиси ҳам Марғилон футболи тарбияланувчилари ҳисобланишади. Саҳифамиз меҳмонларига 10та савол билан мурожаат қилдик.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, улар бир-бирларининг жавобларини эшитишмаган. Кўрайлик-чи, икки дўст бир-бирларини қанчалик яхши билишар экан?

---------------------------------------------------------

1. Ўртангиздаги дўстлик қачондан бошланган?

2. Дўстингизнинг айнан қайси хислатини қадрлайсиз?

3. Бир-бирингиз билан ҳеч гап талашиб қолганмисиз?

4. Дўстингиз ёлғон гапириб турадими?

5. Футболдан ташқари қизиқишларини биласизми?

6. Дўстингиз қайси таомни хуш кўриб истеъмол қилади?

7. Қайси рангни ёқтиради?

8. Дўстингизни хафа қилиш осонми?

9. Дўстингизнинг қандай камчиликлари бор?

10. Дўстингизга тилакларингиз...


Шукурали Пўлатовнинг жавоблари:

1. Отабек билан «Нефтчи» ўринбосарлар жамоаси таркибида ўйнаб юрган кезларимиз танишганмиз. Қарийб 8 йилдан бери бир-биримиз билан қалин дўстмиз. Нима ҳам дердим, дўстлигимизга кўз тегмасин.

2. Ҳамма хислатини қадрлайман. Босиқ йигит. Ҳар бир гапини ўйлаб гапиради. Қўлидан келганча ёрдам беришга интилади. Ҳеч қачон яхшилигини миннат қилмайди.

3. Шундай пайтлар бўлади. Асосан майдонда бир-биримизга қаттиқроқ гапириб юборишимиз мумкин. Лекин бу узоқ вақт чўзилмайди. Яна тезда тил топишиб кетамиз.

4. Ёлғон ишлатганини эслай олмайман. Ўзим ҳам алдаганларни ёмон кўраман.

5. Футболдан ташқари сузиш ва футзалга қизиқади. Қолаверса, кўп вақтини тренажёр залида ўтказишга ҳаракат қилади. Базада бўлган вақтларимиз бу спорт турлари билан шуғулланиб турамиз.

6. Водийча паловни яхши кўради. Ўзиям онда-сонда тайёрлаб туради. Лекин очиқ айтишим керак, унчалик ўхшамайди.

7. Оқ, қора ва яшил рангларни яхши кўради. Чунки кўпроқ шундай тусдаги либосларни кийиб юради.

8. Уни ранжитиш осон. Чунки Отабекнинг кўнгли жуда бўш. Тезда хафа бўлиб қолади.

9. Камчиликлари деярли йўқ. Фақат ишонувчанлигини айтмаганда.

10. Албатта, энг яхши тилакларимни билдираман. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Оилавий хотиржамлик тилайман. Барча эзгу истакларига эришсин.

Отабек Зокировнинг жавоблари:

1. Кечагидек эсимда, 2010 йили «Нефтчи» ўринбосарлар жамоасида ўйнаб юрган пайтимизда танишганмиз. Шундай дўстим борлигидан хурсандман.

Чунки нима ишга қўл урсам ҳам, албатта, Шукурали билан маслаҳатлашаман. У мендан икки ёш катта. Битта кўйлак бўлса ҳам кўпроқ йиртган (кулади).

2. Қўлидан келганича ёрдамлашишга интилади. Ҳеч қачон билмайман, деган жавобни бермайди. Ҳеч бўлмаганда, ўша масала бўйича ўз фикрини билдиради.

3. Бундай ҳолатни эслай олмаяпман. Балки ёшликда бўлгандир. Лекин яқин орада гап талашмадик.

4. Шахсан мени алдамаган. Бошқалар билан муносабатда ҳам ёлғон ишлатмаган бўлса керак, деб ўйлайман.

5. Кўпроқ оиласи даврасида бўлишга ҳаракат қилади. Биласиз, спортчилар, хусусан, футболчилар яқинларидан йироқда юришади. Шу боис ҳам таътил берилиши ҳамоно уйига ошиқади.

6. Таом танламайди. Лекин кўпроқ водийча «пирожок», яъни босмани яхши кўради.

7. Бунисини аниқ билмас эканман. Менимча, ёрқин рангларни хуш кўрса керак. Кийинишидан келиб чиқиб тахмин қиляпман.

8. Хафа қиладиган даражагача бормаганмиз. Лекин уни ранжитиш осон, деб ўйлайман. Бир-икки марта шунга гувоҳ бўлганман.

9. Камчилиги - ўта содда ва ишонувчан йигит. Бошқа нуқсонини билмайман.

10. Бундан ҳам яхши жамоаларда ўйнасин. Ота-онаси, яқинлари бахтига соғ юрсин. Энг муҳими, дўстлигимиз абадий бўлсин.

------------------------------------------------------

Саҳифамизнинг бугунги қаҳрамонлари «Қизилқум» жамоаси аъзолари - ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳамда ҳужумчи Отабек Зокировнинг дўстлигидан бохабар бўлдик. Ҳар икки футболчига дўстлик ришталари абадий бўлишини тилаб қоламиз.


Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика