UZ

Сўнгги янгиликлар

23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  6 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  57 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  48 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  65 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8

Отабек Шукуров: «Ҳимоячи сифатида мени Жамшид Саидов кашф қилган» Янгиликлар

Отабек Шукуров: «Ҳимоячи сифатида мени Жамшид Саидов кашф қилган»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Сурия ва Қатар термаларига қарши кечган ўйинда муҳим ғалабалар қўлга киритилди.

Миллий жамоамиз шу пайтгача ўтказилган ЖЧ саралаш баҳсларининг сўнгги босқичини ғалаба билан бошлай олмаётганди. Олтинчи уринишга келибгина бу нохуш анъанага чек қўйилди. Умид қиламизки, машаққатли йўл ғалаба билан якунланиб, ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилади. Биз Сурияга қарши кечган ўйиндан сўнг Отабек Шукуровдан интервью олдик. Эътиборлиси, «Бунёдкор» жамоасининг ёш футболчиси шу куни ҳимоя марказида ҳаракат қилиб, ўзидан яхши таассурот қолдирди. Отабек дисквалификация сабаб ўйинда иштирок эта олмаган Егор Кримецнинг ўрнини билдирмади.

- Мураккаб ва қийин кечган ўйинда ўта муҳим ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандмиз, - дея сўз бошлади О.Шукуров. - Бир нечта факторлар сабаб Сурия термаси билан ўйинда катта босим остида ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Биринчи галда руҳий босимни енгишга тўғри келди. Ҳамма терма жамоамизнинг ғалабасини кутаётганди. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳали шу пайтгача биринчи ўйинда ғалабага эришилмаганди. Ана шундай кучли босимга қарамай, мухлисларимизнинг юқори даражадаги қўллаб-қувватлашлари натижасида муҳим уч очкони қўлга киритдик. Айтишади-ку, қандай бошласанг, шундай давом этади, деб. Ўйлаймизки, ғалабаларимиз саралаш босқичи якунига қадар бардавом бўлади.

- Бугун марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилдингиз. Бундан аввалги Буркина-Фасо терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида ҳам Самвел Бабаян сизни айнан шу чизиқда синаб кўрганди. Масъулиятли баҳсда ўзингиз учун янги позицияда ўйнаш сизга қийинчилик туғдирмадими?


- Марказий ҳимоячи сифатида 2-3та учрашувда майдонга тушдим. Тўғри, янги позицияга кўникиш осон бўлгани йўқ. Лекин менга мураббийлар ишонч билдиришган экан, буни ҳар қандай ҳолатда ҳам бажаришим шарт. Ўз олдимга шу мақсадни қўйдим ва ишончни астойдил оқлашга ҳаракат қилдим. Энг муҳими, гол ўтказиб юбормадик ва ўйинни ҳимоячилар тили билан айтганда «нол»га якунладик. Шу ўринда бир нарсани айтишим керак. «Бухоро» жамоасида ижарада ўйнаб юрган кезларим ҳам ҳимояда ўйнашга тўғри келган. Айтишим мумкин, Жамшид Саидов ўтган йили мени ҳимоячи сифатида кашф қилганди. Ўшанда ҳимоянинг барча чизиқларида ўйнашимга тўғри келганди.

- Анзур Исмоилов билан бирга ҳимояда ҳаракат қилдинглар. Бу борада қандай фикрдасиз?


- Анзур акага ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Жуда тажрибали футболчи. Менга катта ёрдам бердилар. Улардан ўрганадиган жиҳатларим ҳали кўп. Хато қилмасдан туриб, бир нарсага эришиб бўлмайди. Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров сингари тажрибали футболчиларимиз бизга доимо йўл-йўриқ кўрсатиб туришади. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ва барча устозларимга раҳмат айтмоқчиман. Шу ёшимда менга энг муҳим учрашувларнинг бирида майдонда тўлиқ ҳаракат қилиш имконини беришди. Бундан кейин ҳам бу ишончни оқлашга ваъда бераман.

- Ўйин олдидан шахсан сизга ва ҳимоячиларга бош мураббий томонидан қандай кўрсатма берилганди?


- Алоҳида топшириқ бўлгани йўқ. Биринчи галда ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимиз керак эди. Чунки агар гол ўтказиб юборсак, кейин вазиятни ўнглаш қийин бўларди. Боиси, суриялик футболчилар шундоқ ҳам ҳимояда ўйнашаётганди.

- Биринчи бўлимнинг ўзида бир нечта стандарт вазиятларга эга бўлдик. Лекин улардан унумли фойдаланилмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?


- Майдоннинг ҳолати бунга йўл қўймади. Тўп узатишларга мосланган тактикага майдон сифати жавоб бермас эди. Ўзим шу майдонда ўйнаб ўрганган бўлсамда, барибир, учрашувда қийналдим.

- Сурия термасидан шундай ўйин кутганмидинглар?


- Ўйин олдидан Сурия жамоасини жиддий тарзда ўргангандик. Уларнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғи кучли эди. Австриядаги йиғинимиз чоғида ҳам рақиб терма жамоа иштирокидаги бир нечта ўйинларни кўриб, ўрганиб чиққандик.

- Ўйиндан олдин ва танаффус чоғида мураббийлар қандай кўрсатма беришди?


- Прессинг, яъни рақиб жамоага нисбатан босим уюштиришимизни айтишганди. Танаффус чоғида эса тўпни кўпроқ назорат қилиб, тўп узатишлар билан рақиб дарвозасига ҳужум уюштиришимиз кераклигини уқтиришди. Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошламаган экан. Ана шу нохуш анъанага чек қўйиб, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Олдинда Қатар термасига қарши ўйин кутиб турибди. Нисбатан олганда, бизга Дохадаги учрашувда осонроқ бўлади, деб ўйлайман. Чунки босим деярли кузатилмайди. Қолаверса, майдоннинг ҳолати ҳам идеал бўлади. Ўз ўйинимизни бемалол намойиш эта оламиз. Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган эканмиз, энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. 6 сентябрь кунги ўйинда ҳам ягона мақсад сари интилиб, бор кучимизни ўйинга бериб, Тошкентга уч очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

P.S.: Буни қарангки, суҳбатдошимизнинг нияти холис экан: миллий термамиз Қатардан ғалаба (1:0) билан қайтди. Отабек Шукуров мазкур баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Умид қиламизки, шундай муваффақият бош жамоамизга саралашнинг сўнгги туригача ҳамроҳлик қилади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика