UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  3 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  1 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  2 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  3 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  9 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1 07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0 02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  13 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  1 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  3 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  10

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда майдонга ҳисобни тенглаштириш учун майдонга тушган эдик, аммо ўхшамади. Захирамиз узун эмаслиги туфайли ва майдонга тушиб ўйинимизни кучайтира оладиган футболчининг йўқлиги ҳам бугун таъсир қилди.

- "Андижон" сўнги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди. "Андижон"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бизнинг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, жамоани олиб қолишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодир эканлигини яхши биламан. "Қўқон-1912" ҳам кучли учликка ҳаракат қилмоқда. Сўнгги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақиқатдан ҳам анча кучли. Жамоани олиб қолиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мағлубиятда доим мураббий айбдор бўлади. Ҳа, жамоани максимал тайёрладик, аммо стандарт вазиятларда йигитлар эътиборни йўқотишди. Имконият охиригача бўлади. "Бухоро" ва "Сурхон" натижаларидан қатъий назар биз ўзимизнинг ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтамайди, ҳаёт давом этади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика