UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  0 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  18 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  5 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  52 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман"

U-20 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Корея Республикаси (0:0, пенальтилар бўйича – 3:1) учрашувидан кейин бугун қаҳрамонлик кўрсатган дарвозабон Отабек Боймуродов ўз фикрларини билдирди.

- Отабек, табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ҳиссиётлар фантастик даражада. Биз жуда хурсандмиз. Бу жойга қадар узоқ йўл босдик. Ҳаммани табриклаб қоламан. Айниқса, мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар ўйинда тўлиб тошган стадионда футбол ўйнамоқдамиз. Катта раҳмат.

- Учта пенальтини қайтаришга эришдингиз. Рақибни пенальти тепишини ўрганиб чиққанмидингиз?

- Йўқ, бу шунчаки импровизация. Ўтган сафаргидек "баклажка"га ёзиб ҳам олинмаганди.

- Пенальти тепилиши жараёнида оёғингиз чиқиб тургандек таассурот қолдирди...

- Йўқ, шунчаки битта оёқ олдинда бўлади, иккинчи эса чизиқда.

- Бешта ўйинда битта гол ўтказдингиз, аммо бу концентрацияни йўқотиб қўйишга сабаб бўлмайдими?

- Биринчи навбатда, ҳимоячиларимга раҳмат (кулади). Кўп нарса шунга боғлиқ. Ҳимоячилар жуда ажойиб ҳаракат қилишди.  

- Кийиниш хонасида йигитлар сизга нималар дейишди?

- Ҳеч нима. Биз шунчаки ғалабани бақириб нишонладик.

- Ироқ ҳақида қисқача фикрингиз?

- Жуда қийин ва кучли рақиб. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика