UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  0 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  45 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз Янгиликлар

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз

Бугун "Бунёдкор" жамоаси ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 34 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

"Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган",- дейди у ўз интервьюларини бирида

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Бунёдкор" клуби сафида ўйнаяпти ва жамоанинг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди. 


Сайтимиз ходимлари номидан Шаҳбоз Эркиновга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жорий мавсумда ва бўлғусида "Бунёдкор" жамоаси билан кўплаб совринларга эга чиқишига тилакдошмиз. Туғилган кун муборак Шаҳбоз Эркинов!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика