UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Остон Ўрунов: "Навбаҳор" футбол клуби ва наманганлик мухлисларга омад тилайман" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Навбаҳор" футбол клуби ва наманганлик мухлисларга омад тилайман"

"Навбаҳор" футбол клубини тарк этиб, "Локомотив" билан шартномага имзолаган умидли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қуйида унинг фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Авваламбор футболчи сифатида шаклланишимга яқиндан ёрдам берган "Навбаҳор" футбол клуби раҳбарияти, шунингдек Наманган вилояти ҳокими Хайрулла ака Ҳайитбоевичга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қолаверса жамоа ишқибозларидан ҳам миннатдорман, чунки мухлислар қўллаб-қувватламаганида мен бу даражага чиқмасдим".

- "Энди фаолиятимда янги саҳифа очиш пайти келди. Футболчи сифатида янада ўсиш ҳамда совринларни қўлга киритиш мақсадида ўзбек футболининг етакчи жамоаси "Локомотив" футбол клубига йўл оляпман. Бу мен учун янги фаолият бўлади, "Локомотив"да ўйнаб "темирйўлчилар" меҳрини қозонишни, Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва албатта миллий терма жамоада тўп тепишни хоҳлайман".

- "Тўғри, бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки "Навбаҳор" мен учун алоҳида аҳамият касб этади. "Локомотив" менга қишдаёқ таклиф билан чиққанди, аммо ўшанда "Навбаҳор"да қолиб жамоага ёрдам беришни истагандим. Энди эса дадам билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда илиқ хотиралар билан клубни тарк этяпман. Ўйлайманки, "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатишда давом этади, негаки жамоада ажойиб таркиб жамланган. Мен эса ўз олдимга янада юқори мақсадларни қўйган ҳолда "Локомотив" сафига йўл оляпман. Шу ўринда ўзимнинг севимли жамоам "Навбаҳор" ва унинг ашаддий ишқибозларига омад тилаб қоламан".


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика