Ўсмирларимизнинг Дукентдаги йиғини якунланди
20 авг 2016 11:15
Янгиликлар
Ўсмирларимизнинг Дукентдаги йиғини якунланди
Сентябрь-октбярь ойларида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ташкил қилинган ўқув-йиғин машғулотларини якунлади.
Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги терма жамоамиз 5-17 август кунлари бўлиб ўтган Дукент йиғинида асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратди. Шу боис, бу йиғинда назорат ўйинлари ўтказилгани йўқ.
"Дукентдаги йиғиндан кўнглим тўлди. Шогирдларим машғулотларда борларини бериб, тер тўкишди. Йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигига эътибор қаратдик. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Навбатдаги йиғин Словакияда бўлиб ўтади. Европага август ойининг сўнгги ўн кунлигида йўл оламиз", - дейди биз билан суҳбатда ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев.
Фикрлар