UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  15 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  18 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея) Янгиликлар

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея)

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Хабарингиз бор, Эрон термаси билан учта назорат ўйини ўтказиш режага киритилган ва шундан биринчиси бўлиб ўтди. Навбатдаги икки ўйин 18 ва 20 август куни яна “Жар” стадионида ўтказилади. 

Биринчи беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўсмирларимиз ҳар бир бўлимда биттадан гол уришди. Биринчи таймда Иброҳим Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Иззатилла Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди.

Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечди. Эронликлар ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Улар дастлабки йигирма дақиқани яхши ўтказишди, кейин эса ўйин тизгинини бўшаштириб юборишди. Бундан вакилларимиз унумли фойдаланиб, кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.

Қизиғи шундаки, баҳс якунига етгач, эронликлар таклифига кўра пенальтилар серияси амалга оширилди. Аммо бунда 5:4 ҳисобида форсийларнинг қўли баланд келди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон (U-17) - Эрон (U-17) - 2:0
Голлар:
Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Ўзбекистон: Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Шаҳзод Очилов, Равшан Хурсанов, Ислом Каримов, Жавоҳир Сиддиқов, Иззатилла Абдуллаев, Акобир Тўраев.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, В.Агишев.

18 август. “Жар” стадиони. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика