UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  0 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  0 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  4 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ЦСКАга миннатдорлик билдирди.

"Кеча фаолиятимда катта воқеа содир бўлди: мен ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтдим.

Менга ишониб, ўзимни янги поғонада кўрсатиш имкониятини бергани ва ривожланиш учун жуда зарур бўлган маслаҳатлар билан ёрдам бергани учун ЦСКА клуби, раҳбарият ва мураббийлар Владимир Федотов ва Марко Николичдан жуда миннатдорман. Бу ишончни оқлаш ва клубга фойда келтириш учун ҳар доим астойдил меҳнат қилганман. Клубнинг барча ходимлари, айниқса, мени илиқ кутиб олган ва биринчи кунданоқ кўмаклашган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман. ЦСКА туфайли Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўз ўрнимга эга бўлдим ва у билан унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим: Париждаги Олимпия Ўйинларида иштирок этдим ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олдим.

Раҳмат, ЦСКА ва "армиячилар"нинг ажойиб мухлислари! Клубга чин дилдан омад ва янги буюк ғалабалар тилайман. Биз дўст бўлиб қоламиз ва мен ҳар доим сизларга мухлислик қиламан! ЦСКА ҳар доим биринчи бўлиб қолади!

Энди мен "Истанбул Башакшеҳир" футболчисиман. Бу мен учун янги чақирув бўлиб, ўзгача мотивация беради. Туркия маданияти ўзбек тилига яқин, ишончим комилки, бундай қизиқарли мамлакатда кўплаб ёқимли кашфиётлар ва воқеалар кутиб турибди. Айни пайтда Туркияда чемпионати жуда кучли: жиддий рақобат, шиддатли кураш. "Истанбул Башакшеҳир" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади ва мен клубга чемпионатда олдинга қадам ташлашга ёрдам беришни жуда хоҳлайман. Айниқса, еврокубокларда илк бор ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан қанчалик хурсанд эканлигимни таъкидламоқчиман: "Истанбул Бошакшеҳир" Конференциялар Лигасида ўйнайди ва бу курашда клубга ёрдам беришдан хурсанд бўламан.

Сиз билан учрашишни интиқлик билан кутаман, азиз "Истанбул Башакшеҳир" мухлислари!", – деди Файзуллаев.

Аввалроқ ЦСКА ҳимоячиси Игорь Дивеев Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилаган эди. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+6   
31 июл 17:11:20
Ўзбек футболининг муҳлиси
ЦСКА дан кетиб тўғри қилдинг Аббос
+4   
31 июл 17:37:17
Дильшод
Хакикий инсонни гапи. Бизада бир хил негативчилар бор емонлашдан нари утишмиди. Аббобек ЦСКАда оекка турди, ажойиб футболчи булиб шаклланди, буни узи хам айтиб утди. Узи билан уйнаган жамоадошларига, мураббий, мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Багри кенг, калби тоза хакикий професионални, ажойиб инсонни гаплари. Хаетинг, келажагинг мусаффо булсин Аббосбек.
+1   
31 июл 23:05:38
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўз вақтида Шомуродовни Ростовга кетишида Бунёдкор, Файзуллаевни ЦСКАга ўтишига Пахтакор ҳайрихохлик билдирмаган. Баъзан қайсарлик катта иш беради.
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада!
ЦСКАда Аббос анча усди!
+1   
31 июл 20:58:25
Акрамжон Халилов
Бу йил жуда қаттиқ меҳнат қилиш керак, Истанбул клуби юқори ўринларни эгалласин, келаси йил албатта ЧЛ да иштирок этсин, ана шунда Аббосни бозори юриб кетади.
Агар ёзгача бу режалар амалга ошмаса ЖЧ 2026 да ўзини кўрсатиши зарур бўлади.
   
01 авг 01:06:07
Liverol Motor Oil
BOBIRBEK_URINOV⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада! ЦСКАда Аббос анча усди!
Бунёдкор ва Пахтакор футболчисини қуйиб юборишга қарши булган,футболчиларнинг узи қайсарлик эвазига булса хам уша жамоага утишган ва бу фаолиятини кейинги қисмида катта ёрдам берди деган маънода ёзганлар чоғи
   
31 июл 23:11:34
Soccerland777
BOBIRBEK_URINOV⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юкоридаги клубларимизга нисбатан, ЦСКА ва РОСТОВ клуби хохлайсизми ёки хохламайсизми, юкорирок погонада турада! ЦСКАда Аббос анча усди!
Men nima deyapman? Gapni mag'zini chaqdizmi?
   
31 июл 22:05:09
Акмал Култоев
Муроджон Болтабойов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугур уйини кайси канол беради
ZO‘Ro TV 22:45 да бошланади
   
31 июл 21:00:01
BXZ BXZ
Ман Россияни ёктирмасам хам лекин тан олиб айтаман Цскани Аббосга фойдаси тегди айникса жисмоний тарафдан ва Аббос хам чиройлик у́збекона су́злар билан хайрлашибди баракалла . Истамбул Башакшахерда Аббос янада махороти у́сиб келгусида Европа топ - 5 лигаларида у́йнасин . Келгусида Ман Ситига бориб колса ва Хусанов билан билла бир жамоада у́йнаса зу́р фантастик иш бу́ларди . Омад Аббос ва Эльдорга .
   
31 июл 20:50:43
Муроджон Болтабойов
Бугур уйини кайси канол беради
-1   
31 июл 18:16:31
Soccerland777
Ўз вақтида Шомуродовни Ростовга кетишида Бунёдкор, Файзуллаевни ЦСКАга ўтишига Пахтакор ҳайрихохлик билдирмаган. Баъзан қайсарлик катта иш беради.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика