UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Ўсмирлар ўртасидаги мундиалларда "Олтин тўпи"ни олган футболчилар ҳозир қаерда? Янгиликлар

Ўсмирлар ўртасидаги мундиалларда "Олтин тўпи"ни олган футболчилар ҳозир қаерда?

"Манчестер Сити"нинг ёш ҳужумчиси Келечи Ихеаначо клуби сафида голлар уришни бошлади.

Нигериялик футболчи 2013 йил БААда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда энг яхши ўйинчи учун берилган "Олтин тўп"га эга чиққанди. 1996 йил 3 октябрь куни туғилган Келечи ўз мамлакатида "Тайе" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жаҳон чемпионатидан сўнг у "Сити" академиясига кўчиб ўтди. Шу йилдан бошлаб асосий таркибда майдонга туша бошлади. 12 сентябрь куни Келечи "Кристал Пэлас"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида АПЛдаги дебют голини уриб жамоага ғалаба келтирди. Кеча тунда "Кристал Пэлас"га қарши Англия Лига кубоги доирасидаги баҳсда ҳам Ихеаначо гол уришга эришди.

Келечи Ихеаначо (чап томонда)

2011 йил Мексикада ўтган мундиалда мезбонлар ярим ҳимоячиси Хулио Гомес "Олтин тўп"га эга чиққанди. Аммо Хулио юлдуз футболчи бўла олмади. Ўша пайтда "Пачука"да ўйнаган ўйинчи кейин "Гвадалахара"га, бу йил эса "Коррекаминос" клубига ижарага берилди. Мексика ўсмирларидан сўнг ёшлар терма жамоасида ўйнади, миллийга ҳали таклиф этилгани йўқ. Катта эҳтимол билан таклиф этилмаса ҳам керак.

Хулио Гомес

2009 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Нигерияда бўлиб ўтганди. Ўша мундиалнинг "Олтин тўпи" мезбонлар ҳужумчиси Эммануэль Санига топширилганди. Футболчи ўша чемпионатда 5та гол урганди. "Май Пипл" ("My People") клуби тарбияланувчиси бўлган Нигерия билан финалга қадар етиб борган ва Швейцарияга ютқазиб қўйган Сани мундиалдан сўнг Швециянинг "Боденс" клуби академиясига кўчиб ўтганди. Кейинроқ "Лацио" уни сотиб олган ва 4 йил давомида у Рим клубида фаолият олиб борди. Бироқ умуман асосий таркибда майдонга тушгани йўқ. Италия Б серияси ва Швейцария клубига ижарага берилди, Исроилда ўйнади, Швеция биринчи дивизиони клуби шарафини ҳимоя қилди. Айни пайтда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" клуби аъзоси ҳисобланади. Аммо майдонга жуда кам майдонга тушмоқда. 2012 йилдан буён ҳозирга қадар клублар сафида атига 16та ўйинда майдонга тушиб 6та гол урди.

Эммануэль Сани

2007 йил Жанубий Кореядаги U-17 Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси билан бронза медалларига эга чиққан ва 5та гол урган Тони Кроос чемпионат якунида "Олтин тўп"ни қабул қилиб олганди. 2007-2014 йилларда "Бавария" клуби сафида ютиш мумкин бўлган деярли барча совринларни ютган Кроос 2014 йил 30 миллион евро эвазига "Реал Мадрид" клубига кўчиб ўтди. Ўтган йил Германия терма жамоаси билан бирга Бразилияда ўтган мундиалда Жаҳон чемпиони бўлди.

Тони Кроос

Бундан 10 йил олдинги ўсмирлар ўртасидаги мундиал Перуда бўлиб ўтганди. Бразилия терма жамоаси финалга қадар етиб бориб Мексикага ютқазиб қўйганди. Мундиалда мексикалик Карлос Вела тўпурар бўлганди, бразилиялик Андерсон эса "Олтин тўп"ни қўлга киритганди. 2006 йил январь ойида "Порту" уни 7 миллион евро эвазига "Гремио"дан сотиб олганди. Португалиядаги барча совринларга эга чиққан Андерсон 2007 йил май ойида "Манчестер Юнайтед" унинг учун 30 миллион сарфлади. 2008 йил ёш футболчиларга топшириладиган "Golden Boy" совринига эга чиқди. Деярли 10 йил давомида "қизил иблислар" сафида ўйнаган футболчи қатор совринларни қўлга киритди, бироқ ўзини ёрқин томонлама намойиш эта олгани йўқ. 2014 йил уни Италиянинг "Фиорентина" клуби ижарага олди. 2015 йилнинг февраль ойида Андерсон Бразилиянинг "Интернасионал" клубига кўчиб ўтди. Ҳозирча у клубнинг асосий футболчиси бўлиб турибди. Андерсон Бразилия терма жамоасида 8та ўйин ўтказган, охирги бор уни 2008 йил термага чақиришган.

Андерсон

2003 йил Финландия мамлакати ўсмирлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилганди. Ўшанда испаниялик ярим ҳимоячи Францеск Фабрегасга "Олтин тўп" ва "Олтин бутса" топширилганди. Испания финалда Бразилияга ютқазиб қўйиб кумуш медаллари билан чекланган бўлса, Фабрегас чемпионат давомида 5та гол урганди. Бу футболчи ҳақида ортиқча тўхталиб ўтиш шарт бўлмаса керак. Барча унинг "Арсенал" сафида 2011 йилга қадар ўйнаганини ва "Барселона"га кўчиб ўтганини билади. Сеск "канонирлар" сафида Англия кубоги ва Суперкубогини ютди, бир марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди. "Барселона"да эса Испания чемпиони бўлди, Испания кубоги ва Суперкубогини, Европа Суперкубогини қўлга киритди ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Ўтган йил Лондоннинг "Челси" клубига кўчиб ўтди ва Англия премьер-лигасида ва Англия лига кубогида ғолиб бўлди.  Испания сафида икки марта Европа ва бир марта Жаҳон чемпиони бўлди. Бир неча ҳафта олдин у Испания терма жамоасидаги 100-ўйинини ўтказди.

Сеск Фабрегас

2001 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Тринидад ва Тобаго мамлакати мезбонлик қилган. Бу мундиалда Франция чемпионликни нишонлаган ва жамоа ҳужумчиси Флоран Синама Поньол 9та гол билан энг яхши тўпурарга айланган. Поньол худди Фабрегас сингари ҳам "Олтин бутса", ҳам "Олтин" тўпга эга чиққан. "Сэйнт Пиерроисе" клуби тарбияланувчиси бўлган Флоран 1995-2001 йил "Гавр" академиясида ўқиган. Жаҳон чемпионатидан сўнг уни "Ливерпуль" сотиб олган ва "Гавр"нинг ўзига ижарага берган. Бу клуб сафида 3 йил ўйнаган ҳужумчи 2004 ва 2005 йилда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва Англия лига кубогига эга чиққан. Бир мавсум "Блэкберн"да ижарада ўйнаган. Шундан сўнг Синама Поньолнинг фаолиятида Испания даври бошланган. "Рекративо" ва "Атлетико"да ўйнаган футболчи бир йил Португалиянинг "Спортинг"ида тўп тепди. Яна Испанияга қайтиб "Сарагоса" шарафини ҳимоя қилди. 2011 йил ўз юртида "Сент Этьен"да унга жой топилди. Бир йилдан сўнг Флоран Россияда пайдо бўлди. Уни "Ростов" клуби ўз сафига қўшиб олди. Ушбу мамлакатдаги икки йиллик фаолиятдан сўнг ўз бахтини АҚШ лигасида "Чикаго Файр" клубидан излайди. Сўнгги маълумотларга кўра қаҳрамонимиз айни пайтда Швейцариянинг "Лозанна Спорт" клубида ўйнамоқда. У бир марта 2008 йил Франция терма жамоаси сафида Тунисга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган холос.

Флоран Синама Поньол

1999 йил Янги Зеландия ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лэндон Донован "Олтин тўп" билан тақдирланганди. АҚШ ўша мундиалда тўртинчи ўринни банд этганди. Донован "IMG" академиясида таҳсил олгач Германиянинг "Байер" клубига кўчиб ўтган. 1999-2005 йиллар Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилган, орада уч йил "Сан Хосе" клубида ижарага ўйнаган. 2005-2014 йилларда "Лос Анжелес Гэлакси" клубида ажойиб фаолият олиб борди. 2009 йил "Бавария"да 2010 ва 2012 йилларда "Эвертон"да ижарада ўйнади. АҚШ терма жамоаси сафида 157та ўйинда 57та гол урди.


Ундан олдин ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчилар:
1997 йил - Серхио Сантамария (Испания)
1995 йил - Муҳаммад Хатири (Уммон)
1993 йил - Даниэл Аддо (Гана)
1991 йил - Нии Лэмпти (Гана)
1989 йил - Жеймс Уилл (Шотландия)
1987 йил - Филип Осунду (Нигерия)
1985 йил - Уиллиам (Бразилия)

Маълумот учун, айни пайтда Чили давлатида ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони давом этмоқда. "Олтин тўп"ни ким қўлга киритаркин?


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика