UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   1 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  3 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  14 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси "FourFourTwo" талқинида Янгиликлар

Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси "FourFourTwo" талқинида

Жаҳонга машҳур “FourFourTwo” журналининг Осиё футболи бўлими ходимлари қитъамизнинг энг кучли 50 футболчиси рўйхатини тузиб чиқишди.
Бунда улар охирги Осиё Кубоги ва ўйинчиларнинг чемпионатлардаги иштирокига мурожаат қилишган. Уни тўлиқ тўғри деб бўлмайди. Масалан, Россия чемпионатида ўз позицияларида энг яхшилардан саналган Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов ундан ўрин олмаган. Бунга Россия премьер-лигасидаги беллашувларни кўпчилик мунтазам кузатиб бормаслиги сабаб бўлган.

Рўйхатдан кўпроқ Япония, Корея, Австралия ва Эрон терма жамоаси вакиллари ўрин олишганини кўришимиз мумкин. Ўзбекистонлик футболчилардан биргина Игорь Сергеевнинг номи унга киритилган. Бунга Сергеевнинг Осиё Кубоги ва Чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатгани сабаб бўлган.

Тўлиқ рўйхат билан таништириб ўтамиз.

50 Чанатип Сонгкрасин “БЕК Теро”, Таиланд
Таиланд “Мессиси” деб таърифланадиган Сонгкрасин яқин йиллар ичида “Барселона”да ўйнашни орзу қилиши ҳақида гапириб ўтган.

49 Азиз Машаъан “Ал Қодисия”, Қувайт
Машаъан Чехиянинг “Прибрам” клуби сафида чехлар чемпионатида энг яхши 4 легионердан бири деб тан олинган.

48 Игорь Сергеев “Пахтакор”, Ўзбекистон
Игорь 19 ёшгача терма жамоалар Осиё чемпионатида 7 гол уриб, тўпурар бўлган. Осиё Кубоги ва ОЧЛда рақиб дарвозаларини ишғол қилди.



47 Абдулкарим Ҳассан “Ал Садд”, Қатар
Ушбу ҳимоячи яқиндагина ОЧЛ баҳсида “Локомотив” дарвозасини 40 метрдан ишғол қилиб, ишқибозларимизга танилди. Ҳозирча у юқори савиядаги ўйинни Қатар термасида кўрсатгани йўқ.

46 Ашкан Дежага “Ад Араби” Қатар, Эрон
Дежага 2013-14 йилги мавсумда “Фулхэм”нинг энг яхши футболчиси деб топилган.

45 Парк Жу Хо “Майнц” Германия, Корея
Жу Хо эса Корея футболининг келажагидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бундеслигада ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти.

44 Шинжи Кагава “Боруссия” Д Германия, Япония
Германия чемпиони ва Кубоги соҳиби ЕЧЛ финалигача етиб борган. Дортмундга қайтган Шинжи яна аввалги савиясига қайтишга уринмоқда.

43 Женг Жи “Гуанчжоу Эвергранд”, Хитой
Хитой чемпионатида 8 марта йил рамзий термасидан ўрин олган. Клуби билан ОЧЛни ютган йилда қитъамизнинг энг яхши футболчисига айланган.

42 Ашраф Нўъмон “Ал Файсали” Саудия Арабистони, Фаластин
Нўъмон Фаластин терма жамоасида 14 тўп киритиб, биринчи рақамли тўпурарга айланди.

41 Ацуто Учида “Шальке” Германия, Япония
2013 йил бундеслига рамзий термасидан ўрин эгаллаган ҳимоячи бу мавсумда жароҳат сабабли муҳим баҳсларни ўтказиб юборди.

40 Сун Ке “Жиангсу Сейнти”, Хитой
Осиё Кубогида терма жамоамиз дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилган ярим ҳимоячи “Жиангсу”да узоқ вақтдан буён ўйнаб келяпти.

39 Квак Таэ Хви “Ал Ҳилол” Саудия Арабистони, Корея
Таэ Хви “Локомотив”га қарши беллашувларда ҳимояда маҳоратини намойиш қилди. У ОЧЛ ва Осиё Кубоги рамзий жамоаларига киритилган.
38 Юнус Маҳмуд “Арбил”, Ироқ
Терма жамоада 53 гол, 2007 йил Осиё Кубогида ғолиблик ва 2004 йил Афина Олимпиадасида ярим финал уни миллат қаҳрамонига айлантирган.

37 Томи Журич “Вестерн Сидней”, Австралия
Ҳужумчи “Вестерн Сидней”ни ОЧЛда ғолибликка бошлаган 3 асосий футболчидан бири бўлган.

36 Такаши Усами
“Гамба Осака”, Япония
Европадаги кичик омадсизликдан кейин Усами Япония чемпионатида яна жуда яхши ўйнади ва Европа томон яна бир марта талпиниб кўрса керак.

35 Мэтъю Спиранович “Вестерн Сидней”, Австралия
Ушбу ҳимоячи клуби ва терма жамоа таркибида охирги 2 йилда ажойиб ғалабаларни қўлга киритди. Унга бир қатор жамоалардан қизиқиш бор.
34 Сардор Азмун “Ростов” Россия, Эрон
“Рубин”га тегишли эронлик ҳужумчи ҳозирча асосий таркибнинг муқим футболчисига айлана олмаяпти. Осиё Кубогида катта потенциалга эга эканлигини кўрсатди.

33 Трент Сейнсбри “Зволле” Голландия, Австралия
Сейнсбри “Зволле”да савиясини ўстириб бормоқда. Яқин пайтларда янада кучлироқ клуб сафида кўриниш бериши мумкин.

32 Макото Хасебе “Айнтрахт” Германия, Япония
Хасебе бундеслигада барқарор ўйин намойиш этмоқда. Жорий мавсумда 30 учрашувда иштирок этди.

31 Анте Кович “Вестерн Сидней”, Австралия
40 ёшли дарвозабон ажойиб сейвлари билан жамоасини ОЧЛ ғолибига айлантирганди. Австралия чемпионатида ҳам энг кўп бор маҳоратини кўрсатди.

30 Ку Жа Чол “Майнц” Германия, Корея
Осиё Кубоги-2011да ўзини кўрсатган Чол ҳозир “Майнц” ярим ҳимоясининг асосий ўйинчиларидан бирига айланишни уддалади.
29 Юто Нагатомо “Интер” Италия, Япония
Япониялик ҳимоячи ўтган йили 4та йирик мусобақада қатнашди ва миланликлар сафида баъзи ўйинларда сардор сифатида кўриниш берди.

28 Йошито Окубо “Кавасаки”, Япония
2013 ва 2014 йил Япония чемпионати тўпурари 33 ёшни қарши олган. Шу сабабли фаолиятини ватанида якунлаб қўйса керак.

27 Муртазо Пуралиганжи “Тианжин Теда”, Хитой
Пуралиганжи яхши футболчи. “Нафт”дан “Тианжин Теда”га йўл олди.

26 Аҳмад Ҳалил “Ал Аҳли”, БАА
Ҳалил бизни бир неча марта доғда қолдирган. У БАА терма жамоасида катта ютуқларни қўлга киритяпти.

25 Андраник Теймуриян “Тракторсози”, Эрон
Англиянинг “Болтон”, “Фулхэм” ва “Барнсли” клублари шарафини ҳимоя қилган Теймуриян айни пайтда аввалгидек юқори савияда ўйнамаяпти.

24 Дурғам Исмоил “Ал Шорта”, Ироқ
Исмоил Осиё Кубогида энг яхши ҳимоячилардан бири деб эътироф этилди.

23 Ким Жин Су “Хоффенхайм” Германия, Корея
Жин Су Осиё Кубогида энг яхши қанот ҳимоячиси бўлди деб айтиш мумкин. Унинг паслари эвазига корейслар Нестеров дарвозасига тўп киритишганди.

22 Мэтью Леки “Ингольштат” Германия, Австралия
Лэки бундеслигага йўлланма олиш арафасида турибди. Ҳозирча барқарор ўйин кўрсатмоқда.

21 Ясухито Эндо “Гамба Осака”, Япония
Эндо шахсий ва жамоавий совринларнинг барчасига эга чиқиб улгурган. Терма жамоада 150дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. Қитъамизнинг энг яхши футболчиларидан бири.

20 Ким Ёнг Гвон “Гуанчжоу Эвергранд” Хитой, Корея
Гвон Хитойнинг етакчи клуби сафида ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда.

19 Йошинори Муто “Токио”, Япония
Мутога ҳозир Европанинг қатор клубларидан қизиқиш бор. У ҳужумга ўтиш чоғида бир неча рақибни алдаб ўтади.

18 Жанг Линпенг “Гуанчжоу Эвергранд”, Хитой
“Гуанчжоу”нинг яна бир аъзоси. Ҳимояда жуда ишончли ўйнайди.

17 Мая Йошида “Саутгемптон” Англия, Япония
Йошида АПЛда ўйнаган биринчи япониялик футболчи. “Саутгемптон” билан жорий мавсумда кутилмаган натижаларни тақдим этди.

16 Халфан Иброҳим “Ал Садд”, Қатар
Халфан “Садд” тарихидаги энг яхши тўпурар ва Қатар термасидаги етакчи ўйинчилардан бири. Европада ўйнаб кетиш салоҳиятига эга эди, бироқ бундан фойдаланмади.

15 Ёсир Қосим “Суиндон Таун” Англия, Ироқ
Қосим Англия клубида сардорлик қилган ироқлик биринчи футболчи. Жамоаси билан чемпионшипга чиқиш учун курашмоқда.

14 Жавад Некунам “Осасуна” Испания, Эрон
Некунам 4 марта Осиё Кубоги ва 2 бор жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунинг ўзи унинг қанчалик тажрибали эканлигини кўрсатиб турибди.

13 Ча Ду Ри “Сеул”, Корея
Ри Германияда 7 жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ёши ўтиб қолган бўлса-да, аввалгидек тезкор. Буни Осиё Кубогида ўзимиз ҳам кўрдик.

12 Меҳрдод Пўлоди “Ал Шаҳания” Қатар, Эрон
Пўлодини кўпчилик танимас, лекин у 2014 йилги мундиалда Аргентина билан учрашувда Мессини зарарсизлантиргани билан барчанинг эътиборини тортган.

11 Массимо Луонго “Суиндон Таун” Англия, Австралия
Луонгони Осиё Кубогида барча яхши таниб олди. У чемпионатнинг энг фойдали футболчиси деб топилди.

10 Али Мабҳут “Ал Жазира”, БАА
Мабҳут эса Осиё Кубогида тўпурарга айланди. У ҳужумда кутилмаган қарорларга кела олишини кўрсатиб қўйди.

9 Кейсуке Хонда “Милан” Италия, Япония
Хонда учун “Милан”даги мавсум унчалик муваффақиятли чиққани йўқ. Шунга қарамай, Осиёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири саналади.

8 Мэтт Райан “Брюгге” Бельгия, Австралия
Райан дарвозани қўриқлашда қўпол хатоларга йўл қўймайди. “Брюгге”да мавсумни ажойиб ўтказди.

7 Носир Шамрони “Ал Ҳилол”, Саудия Арабистони
ОЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар жамоаси билан ушбу мусобақада ғолиб чиқиш учун курашни давом эттиради.

6 Майл Единак “Кристал Пэлас” Англия, Австралия
Единак ўз позициясида АПЛдаги энг яхши ижрочилардан бири даражасига кўтарилди. “Пэлас”нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

5 Умар Абдулраҳмон “Ал Айн”, БАА
Абдулраҳмоннинг йиллик маоши 13 миллион долларни ташкил қилади. У “Айн” ва БАА терма жамоасида ҳужумларни ташкил қиладиган асосий футболчи. Осиёнинг келажакдаги энг яхши ўйинчиси бўлиш имкониятига эга.



4 Тим Кейхилл “Шаньхай Шенхуа” Хитой, Австралия
Кейхилл 39 гол билан Австралия тўпурарига айланиб улгурган. АПЛда барқарор футбол кўрсата олган.

3 Ки Сун Юн “Суонси” Англия, Корея
Жорий мавсум Юн АПЛда 8 тўп киритди. “МЮ”ни дарвозасини ҳар икки баҳсда ишғол қилди. “Суонси”нинг яхши иштирокига муносиб улуш қўшди.

2 Шинжи Оказаки “Майнц” Германия, Япония
Оказаки бундеслигада 28 гол урган. У “Майнц”нинг етакчиларидан бири даражасига кўтарилди. Кўп йиллардан бери Германияда яхши ўйнаб келяпти.



1 Сон Хён Мин “Байер” Германия, Корея
Мин шу мавсум 11 гол урди, Осиё Кубогида яхши ўйнади. Чемпионлар лигасида ҳам ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Айни дамда у қитъамизнинг энг кучли футболчиси. Ҳали янада ўсиши мумкин. Кучли клублардан унга таклифлар етарлича.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика