UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   8 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Осиё ўйинларида футбол Ўзбекистон учун бугундан бошланади Янгиликлар

Осиё ўйинларида футбол Ўзбекистон учун бугундан бошланади

Аслида бугун Осиё ўйинларида спортнинг футбол тури бўйича чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Лекин мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳақиқий футбол бугундан бошланади деган фикрдаман. Тўғрисини айтиш керак, терма жамоамиз Индонезияга бориб бунгача тўртта ўйин ўтказган бўлса, бошқа иш билан бўлиб бирорта ҳам ўйинни тўлиқ кўра олмадим. Фақат голларни ҳисобга олмаганда... 

Икки ҳафта давомида "Одил Жуниор" болалар футбол мактаби таклифига биноан Италиядан ташриф буюрган мураббийлар билан юришга тўғри келди. Улар билан ишлаб ўзим учун ҳам кўп янгиликларни олдим ва насиб қилса тез орада бу ҳақда алоҳида мақола чиқариш ниятим бор. Қолаверса, вақт ўтган сари одам футбол ажратадиган бўлиб қолар экан (балки сизларда ҳам шундайдир). 

Масалан, мен учун Ўзбекистоннинг Бангладеш, Қатар, Таиланд ва Гонконг билан ўйинлари у қадар қизиқ кўринмади. Чунки қишда Осиё чемпиони бўлган жамоа сифатида бу рақиблар бизга чўт бўлмаслиги керак. Рақиблар номи ҳам у қадар жарангдор эмас. Натижалар кўрсатиб турибди: Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳар тўрттала учрашувда ғалаба қозонишди ва шундан учтасида йирик ҳисоб қайд этилди. Умумий тўплар нисбати - 13:0. 

Мана энди бугун ҳақиқий футбол кўрамиз. Чунки бунгача ўйналган тўртта рақиб қаерда-ю, бугунги рақиб Жанубий Корея қаерда. Футболда ҳар бир жамоа ва футболчиларнинг кучи фақат кучлилар билан ўйиндагина билинади. Биз кучли рақиб қаршисида қандай кучга эгамиз, нималарга қодирмиз, буни бугунги беллашув кўрсатиб беради.

Қишда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Шундай экан, бугун ҳам йигитлардан ғалаба кутишга ҳақлимиз, гарчи рақиб таркибида Сон Хёнг Мин ўйнаса-да. Тан олиш керак, Сон жуда кучли футболчи, у бежизга "Тоттенхэм"да ўйнамаяпти. Аммо биз ҳам жамоа сифатида кореяликлардан қолишмасак керак. Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатида тактик мураббий эканини кўрсатиб берганди. Бугун ҳам бош мураббийимизнинг рақибга тайёрлаб қўйган қандайдир совғаси бўлса ажаб эмас. 

Шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиндаги ғалаба учун йигитларга раҳмат. Футболчиларнинг меҳнатини камситмаган ҳолда шуни айтиш мумкин, у ўйинлар чигалёзди машқлар эди. Ҳақиқий футбол мана бугун бўлади. Бу жамоа 1994 йил Осиё ўйинларидаги қаҳрамонликни такрорлашга яқин, бунинг учун футболчиларда салоҳият етарли. Бош соврин йўлидаги илк жиддий рақиб эса Жанубий Корея бўлади. Нима ҳам дердик, терма жамоамиздаги барча-барчага бугунги муҳим беллашувда омад тилаб қоламиз. Ғалаба бардавом бўлсин!

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика