UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Осиё мамлакатлари чемпионати: Афғонистон Янгиликлар

Осиё мамлакатлари чемпионати: Афғонистон

Теглар :  Афғонистон
Сайтимизда ОФКга аъзо бўлган мамлакатлар чемпионати ўтказилиш тартиби ва лигалар фаолияти хусусида маълумотларни тақдим этиб борамиз.

Узоқ йил нотинчлик ўчоғига айланган Афғонистонда миллий биринчилик 2012 йилдан буён мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Илк чемпионатда 8 ҳудуддан шунча жамоа иштирок этган. Мусобақа илк бор ўтказиши муносабати билан унга доир турли дастурлар ва кўнгилочар кўрсатувлар тақдим қилинган. Барча учрашувлар маҳаллий телеканал ва радио билан бир қаторда Афғонистон лигасининг "Youtube"даги расмий саҳифаси тўғридан-тўғри намойиш этилади. Премьер-лиганинг расмий сайти ҳам мавжуд: afghanpremierleague.com

Афғонистон премьер-лигасининг инстаграмдаги расмий саҳифасини 50 мингга яқин одам кузатиб боради.

Ҳозиргача "Шаҳин Асмайе" клуби уч бор олтин медалларга эга чиқди. Жорий мавсумда ҳам айнан ушбу клуб муваффақият қозонди.

8 жамоа чемпионатда 2 гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади. Гуруҳда бир мартадан тўқнаш келингач, юқори икки поғонани эгаллаган клублар ярим финалда курашни давом эттиради. Шу тариқа унда ғолиб номи аниқланади. Ҳозирча Афғонистон Премьер-лигаси шундай ўтказиб турилибди. Мамлакат чемпионати ташкил этилгунга қадар Қобул Премьер-лигаси асосий мусобақа вазифасини бажарган.


Афғонистон премьер-лигаси барча совриндорлари:

"Шаҳин Асмайе" (3 карра Афғонистон чемпиони, 1 марта вице-чемпион)
"Туфан Харируд" (1 карра Афғонистон чемпиони)
"Де Спин Гар Базан" (1 карра Афғонистон чемпиони)
"Симорг Алборз" (2 карра Афғонистон вице-чемпиони)
"Оқабан Хиндукуш" (1 карра Афғонистон вице-чемпиони)
"Де Маиванд Аталан" (1 карра Афғонистон вице-чемпиони)
"Мавжхаи Аму"
"Де Абасин Сапе"

Афғонистон премьер-лигаси барча мавсум тўпурарлари:
2012 - Ҳамидуллоҳ Карими - 9та гол
2013 - Ҳамидуллоҳ Карими, Ҳашматуллоҳ Баракзаи, Файёз Азизи - 7
2014 - Муҳаммад Ризо Ризойи - 6
2015 - Мустафа Афшар - 5
2016 - Амрруддин Шарифи




Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика