UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  0 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  6 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас" Янгиликлар

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турида Хитойга қарши майдонга тушади.
Айни пайтда стадиондамиз ва бу ерда иш қайнамоқда. Журналистлар келиши асло тўхтаётгани йўқ, албатта, уларнинг аксарияти хитойликлар. Ташқарида ёмғир яхшигина ёғяпти. Бугун ҳам ўйин пайти ёмғир ёғадиганга ўхшайди.

Медиа-марказда ишлаб ўтирсам, олдимга қатарлик журналист келди ва ўзини таништирди. "Беин Спортс" (аввалги номи "Ал Жазира")да ишлайдиган телемухбир Али Рияҳ экан. У ўйин бошланишига бир соат қолганида тўғридан-тўғри эфирга чиқишини ва шунинг учун Ўзбекистон ҳақида бироз маълумот кераклигини айтди.

"Осиё Кубогини ёритиш учун бу ерга келганмиз, - дейди ҳамкасбимиз. - Чемпионат ўйинлари бешта шаҳарда бўлиб ўтаётган бўлса, ҳар бир шаҳарда компаниямизнинг биттадан мухбири ва оператори ишлаяпти. Мен Брисбенда фаолият олиб боряпман. Насиб қилса, финални кўриб уйга қайтмоқчиман".

"Бу ерда бўлиб ўтган Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳсни кўрдим. Айтишим мумкинки, Хитой оддий жамоа эмас. Уларда 10-рақам жуда яхши футболчи. Аммо жамоанинг ҳужумни якунлашда муаммоси бор экан. Саудия Арабистони эса унчалик кучли кўринмади. Лекин бугунги баҳсда Ўзбекистон ғалаба қозонса керак. Ҳол ҳолда жамоангизни Хитойдан кучли деб биламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика